• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.1°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Қозоғистон президенти пойтахтни Остона деб қайта номлашни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари пойтахт номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришни таклиф қилишди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни аввалги номига қайтаришни қўллаб-қувватлади. Эндиликда конституциявий қонун лойиҳасига ўзгартириш киритилади.

Image
ШҲТ саммити делегатларидан ковидга қарши ПЗР-тести олинади — ССВ

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун «1303» қисқа рақамли Сall-марказ ишга туширилди, меҳмонларга 50 та тиббий бригада хизмат кўрсатади. Шунингдек, чет эллик расмий делегатлар меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин ковидга қарши ПЗР-тест топширади.

Image
Озарбайжон ва Арманистон чегарасида навбатдаги кескинлик юзага келди

13 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Томонлар ўқ отишни бошлаганликда бир-бирини айблади. Икки давлат ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар мавжуд.

Image
«Бу аудиторияга текширилган рақамлар олиб чиқилади». Танзила Нарбаева — ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берди

Сенат ялпи мажлисида сенатор чақалоқлар учун зарур бўлган икки дори мавжуд эҳтиёжнинг 50 фоизини ҳам қамраб олмаётганини танқид қилди. ССВ раҳбари ўринбосари у келтирган рақамларга шубҳа билан қаради. Сенат раиси Танзила Нарбаева унга танбеҳ бериб, рақамлар таҳлил асосида тайёрланганини айтди.

Image
«Бу аудиторияга текширилган рақамлар олиб чиқилади». Танзила Нарбаева — ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берди

Сенат ялпи мажлисида сенатор чақалоқлар учун зарур бўлган икки дори мавжуд эҳтиёжнинг 50 фоизини ҳам қамраб олмаётганини танқид қилди. ССВ раҳбари ўринбосари у келтирган рақамларга шубҳа билан қаради. Сенат раиси Танзила Нарбаева вазирга танбеҳ бериб, рақамлар таҳлил асосида тайёрланганини айтди.

Image
Ягона портал орқали автомобилни бошқариш учун электрон рухсатнома бериш бошланди

ЯИДХПда автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди. Электрон ишончнома учун давлат божи мос равишда 1 ойгача 90 минг сўм, 6 ойгача 450 минг сўм, 3 йилгача 900 минг сўм миқдорида ундирилади.

Image
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги тақрибан $336 млн маблағлари мусодара қилинди

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3‬ трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.

Image
Тошкент халқаро аэропортида такси хизмати ишга тушди, автотураргоҳлар янгиланди

Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари ва бошқалар) автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.

Image
Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

ХТВ қарори билан олий тоифали педагог кадрлар эндиликда аттестация синовларидан озод этилади. Бунинг учун олий малака тоифасига эга бўлгандан сўнг педагог уни 15 йил давомида сақлаб келган бўлиши, шунингдек, узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

Image
Тошкентда 5 минг дарахт кесилиш хавфи остида — депутат

Депутат Расул Кушербаев тадбиркорларга ажратилган ҳудудлардаги деворлар билан ўралган 5 мингта дарахт кесилиш хавфи остида эканини маълум қилди. У мораторийга риоя этилмаётгани боис ҳокимларнинг бундай ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарорларини бекор қилишга чақирди.

Image
Украина Россия кучлари апрель ойидан бери эгаллаганидан кўра кўпроқ ҳудудни қайтариб олди — ISW

Украина қўшинлари қарши ҳужум бошланганидан бери Россия босиб олган 70 км гача ичкаридаги позицияларга силжишга муваффақ бўлди ва рус қўшинлари апрель ойидан бери эгаллаган 3000 кв кмдан кўпроқ майдонни қайтариб олди, дейилади ISW ҳисоботида. Уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Image
12 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаҳонда «глобал ишонч инқирози» ҳақидаги президент мақоласи, ШҲТ саммитида имзоланадиган ҳужжатлар, поезд тагида қолиб кетган 4 ёшли қиз, Самарқандга $300 млн кредит ажратадиган БАА, Тошкентга кириш ёпилмагани, «Бунёдкор» стадионида бўлмаган дренаж тизими ва бошқалар — «Газета.uz» да куни дайжести.

Image
Фарғонада уйида укол олган қизалоқ вафот этди

Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида эҳтиёт чораларсиз укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Укол қизда аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўлларини беркитган. Ҳамширага бир қатор сабаблар туфайли 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Image
Наманганда Equinox учта машина билан тўқнашди

Наманганда Equinox, Lacetti, Nexia ва ВАЗ-2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳудудга светофор ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.