• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ашхободда «Тошкент» боғини очиб берди

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.

Image
«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат

Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.

Image
Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млр сўм зарар етказган — Бош прокуратура

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Image
Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.

Image
Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.

Image
Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Image
Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди

Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.

Image
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.

Image
Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Image
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча таъминотдан узилади. Маҳаллалар рўйхати.

Image
Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди

Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.

Image
DP World компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

БААнинг йирик порт операторларидан бири Ўзбекистонда транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Компания Тошкент вилоятида логистика маркази қуришга қизиқиш билдирди.

Image
Тилимизда оғриқ борми?

«Газета.uz» сўровига кўра профессор Бахтиёр Менглиев 21 октябрь санасига бағишланган мақолани тақдим этди. Унда муаллиф бугунги кунга келиб юзага келган муаммолар ҳақида сўз юритган. Унинг фикрича, ўзбек тилини Интернет тилига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ташаббус даражасида қолмоқда.

Image
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

Image
Аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари якунига кўра қонунлар ўзгариши мумкин — Танзила Нарбаева

Сенат раиси аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари асосида амалдаги қонунлар янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бу борада нафақат ҳокимият, балки жамиятнинг ўзи ҳам иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.

Image
22−26 октябрь кунлари 4 та ҳудудда ёмғир ёғади

22−26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари келади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.