• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
«Бахти Ташкентский» суди якуни: кимга қандай ҳукм ўқилди? (тўлиқ рўйхат)

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалиб, ўта хавфли рецидивист деб топилди. Судланувчилар 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ягона аёл судланувчига озодликни чеклаш жазоси берилди. Батафсил.

Image
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари биринчи хонимлар билан Хивани айланди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров биринчи хонимлар ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди. Фото.

Image
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда қуриладиган объектлар ногиронларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон иштироки мажбурий бўлади.

Image
Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.

Image
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

Image
Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда

Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.

Image
Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.

Image
Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» ғояси остида ўтказилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя остида ташкил этилади. «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

Image
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда

Президент қарори билан, Термиз шаҳридаги иккита олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда. Илгари фаолият юритган ОТМларнинг барча талабалари янги университетда ўқишини давом эттиради.

Image
Тошкентда қурилганига 3 кун бўлган автобус бекати қулаб тушди

Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган бекат 3 кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодисага устунларнинг яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Image
«Лукойл» шуъбаси нарх манипуляцияси содир этгани тасдиқланди, у пулларни қайтаради

Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компанияси техник олтингугуртни биржа орқали сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганини аниқлади. Асоссиз олинган маблағлар қайтарилади, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди, деб ёзди қўмита.

Image
Тиббиёт чиқиндиларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон АҚШ ҳамкорлигида тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди. Тиббиёт чиқиндиларини тўлиқ етказиб бермаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Тайёр энергия шифохоналар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан ҳам сотиб олиниши мумкин.

Image
Янги Тошкент қандай бўлади? Бош архитектор билан катта интервью

Янги Тошкент замонавий Ўзбекистоннинг бош шаҳарсозлик лойиҳаси ҳисобланади. Унинг чегаралари қаердан ўтади, архитектура, экология, энергетика ва транспорт тизимлари қандай бўлади — Янги Тошкент бош архитектори Саидазим Шарипов билан катта интервью айнан шулар ҳақида.

Image
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди

Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.