• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.

Image
БП Фарғонадаги музейда содир бўлган ёнғинни текширмоқда

Бош прокуратура Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида содир бўлган ёнғин бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда. Ҳодиса оқибатида XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарарланган.

Image
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича қўшма компания тузади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Норин дарёсида Қамбарота ГЭС (ГЭС-1) қурилиши бўйича қўшма компания тузади. Лойиҳа амалга оширилгач, станциянинг акциялари ва активлари Қирғизистон мулкига айланади.

Image
АҚШда Трампнинг порно актрисага қилган тўловлари бўйича суд жараёни бошланди

Нью-Йоркда Дональд Трампнинг сукут сақлаши учун порно актрисага пул тўлагани бўйича суд жараёни бошланди. Тарихда илк бор АҚШ собиқ президенти жиноий иш бўйича судда иштирок этмоқда. Сиёсатчи ўзига қўйилган айбни тан олмаяпти.

Image
Фарғонадаги музейда ноёб экспонатлар ёниб кетгани айтилмоқда

Тармоқларда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ёнғин юз бергани, бу жамоатчиликдан сир тутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ёнғинда нақшли масжид эшиги, Англия қуролсозлари ясаган милтиқ қўндоғи буткул ёниб кетган ҳамда бир қанча тарихий экспонатлар зарарланган, деб ёзди Kun.uz.

Image
Туркияда ўзбекистонлик йигит ватандоши отган ўқдан вафот этди. Улар тўппонча билан видео олмоқчи бўлган

Туркиянинг Истанбул вилоятида Instagram учун видео олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси 22 ёшли ватандошини отиб қўйди. У бош қисмидан олган жароҳати сабаб вафот этди.

Image
ОТБ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши бироз пасайишини прогноз қилди

ОТБ прогнозига кўра, Ўзбекистонда нархлар ошишининг уй хўжаликлари даромадига таъсири туфайли 2024 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизгача пасайиши мумкин, бироқ 2025 йилда бироз тикланади. Ислоҳотлар ва ижтимоий харажатларни ошириш бюджет тақчиллигини камайтиришга қаратилган ҳаракатларни чеклаши мумкин.

Image
Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (+видео)

Москвадаги қурилиш майдонида содир бўлган оммавий муштлашувда ўзбекистонлик 10 нафар, тожикистонлик 13 нафар мигрант қўлга олинди. Жанжал қурилиш материалларининг нотўғри тақсимоти сабабли келиб чиққан. Ҳеч ким оғир жароҳат олмаган, уларга нисбатан маъмурий жарима тайинланган.

Image
Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди

Президент «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Image
Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» асари инглиз тилига таржима қилинди

Таржимонлар Марк Риз ва Абдуллоҳ Рўзиев Ўткир Ҳошимовнинг «Дунёнинг ишлари» қиссаларининг инглиз тилига таржимасини тақдим этди. Нашр шарафига Нью-Йорк метросида реклама жойлаштирилди. «Газета.uz» таржимонлар билан ўзбек ёзувчиси ижоди ва таржима устидаги ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Image
«Президент жамоасида ортга қайтиш ҳақида ўйлайдиганлар ишламайди» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ҳукумати яширин иқтисодиётга қарши курашни бошлашини айтди. Қонун ва қоидаларни бузган тадбиркорлар тартибга чақирилади. У буни «ортга қайтиш» сифатида кўрмаслик кераклигини, «Президент жамоасида бу ҳақда ўйлайдиган одамлар ишламаслигини» таъкидлади.

Image
«Дронлардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас» — «Мадад» ННТ вакили

Ҳукуматда «аҳоли дрондан фойдаланиш маданиятига ҳали тўла тайёр эмас» деган нуқтаи назар бор. «Ҳозир оммавий фойдаланишга рухсат берсак, одамлар бир-бирининг уйида қилаётган ишини ҳам дронлар орқали тармоқларга чиқариб юбориши мумкин», дея қўшимча қилди «Мадад» ННТ вакили Исломбек Абдураҳимов.

Image
Қизил чироқда «Тез ёрдам

Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.