• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C

Gazeta Uz - Янгиликлари

Image
Андижондаги каналдан қирғизистонлик ёш қизнинг жасади топилди

Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналидан 5−6 ёшли қизнинг жасади топилди. У Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан селда оқиб келган бўлиши мумкин. Вилоят ҳокимлигига кўра, фотосурат орқали қизнинг оиласи буни тасдиқлаган.

Image
Тошкентдаги Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг бир қисми 15 июлдан ёпилади

Якшанба куни ярим тундан бошлаб Тошкент шаҳридаги йўл ўтказгич реконструкция қилинаётган Буюк ипак йўли ва Темура Малик кўчаларининг айрим қисмлари транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Image
Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади

Жондор туманида аёл хориждаги эри уларнинг ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳли чиқиб, 3−4 ёшли қизларини калтаклади. Бухоро ИИБга кўра, ҳолат бўйича тергов бошланди ва суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда.

Image
Андижонда сел оқибатида кўприк қулаб тушди (видео)

Сел келиши сабабли Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги кўприкларидан бири қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ, расмийлардан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида иш олиб бормоқда. Қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳам кучли ёғингарчиликлардан сўнг сел ҳодисалари кузатилмоқда.

Image
«Яқин келажакда ичимлик суви учун ижтимоий норма жорий этиш режамиз йўқ» — «Ўзсувтаъминот» вакили

«Ўзсувтаъминот» вакили Ўзбекистонда ичимлик суви учун ҳам ижтимоий норма йўлга қўйилиши ҳақида гап-сўзларга муносабат билдирди. Унга кўра, ҳам сув захираси, ҳам сувни тежаш нуқтаи назаридан яқин келажакда бундай режа йўқ. «Ҳозирча қандайдир лимит қўйишга ҳеч қандай эҳтиёж мавжуд эмас», — деди у.

Image
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга суиқасд уюштирилганини қоралади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида суиқасд уюштирилганини чуқур хавотир билан қабул қилди ва кескин қоралади. Президент унга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Image
Дональд Трампга сайловолди митинг пайти ўқ узилди. Асосий маълумотлар

Президентликка номзод Дональд Трамп Пенсильваниядаги тарафдорлари билан митинг вақтида номаълум шахс отган ўқдан яраланди. У юзида қон билан Махфий хизмат ходимлари ёрдамида саҳнани тарк этди. Трамп «яхши» ва «хавфсиз» ҳолатда, деди унинг матбуот хизмати. Уни отган шахс ва яна бир киши ҳалок бўлди.

Image
Санъаткорлар кетаётган поезд кондиционери ишламади. Расмийлар носозликка аномал иссиқ сабаб бўлганини айтмоқда

Хива-Андижон йўналишидаги поездда ҳаракатланган санъаткорлар кондиционер тизими ишламаганини билдирди. «Ўзтемирйўлйўловчи» бунга аномал иссиқ келтириб чиқарган носозлик сабаб бўлганини айтмоқда, иқлимшунос эса йил бошидан бери аномал иссиқ бўлмаганини ёзди. Рақобат қўмитаси вазиятни назоратга олди.

Image
Тошкент Кимё халқаро университетида тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Тошкент Кимё халқаро университетининг 2024 йилги битирувчилари дипломларини тантанали равишда қўлга киритди. Маросимда Наманган ва Самарқанддаги филиаллардан ҳам талабалар иштирок этди.

Image
Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади (фото)

Тошкентнинг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари 15 июлда бошланади. У ерда ёритиш тизимлари, ўриндиқлар, ахлат қутилари ўрнатилиб, кўчатлар экилади ва бошқалар амалга оширилади.

Image
Битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор, бир хонадондаги кўп оилалар бир ойда камида 800 кВт/соат электр ишлатади, — деди ҲЭТ расмийси. Шу сабабли уларнинг ҳар бирига алоҳида ҳисобрақам очиш режа қилинмоқда.

Image
Тошкентда яна бир автосалон эгалари фирибгарликда гумонланмоқда

Тошкентдаги автосалон мансабдорларига нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Улар 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб беришини айтиб, 6 млрд 169 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Image
Олимпиада олдидан минглаб бошпанасиз мигрантлар Париждан кўчирилди — NYT

Франция ҳукумати Олимпиада ўйинлари олдидан 5 мингга яқин бошпанасиз мигрантни Париждан кўчирди, деб ёзди The New York Times. Улар автобусларда бошқа шаҳарларга олиб кетилиб, махсус бошпаналарга жойлаштирилмоқда, шундан сўнг баъзилари депортация қилинмоқда.

Image
Президент даромад солиғининг ярмини туман бюджетларида қолдиришни таклиф қилди

Президент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқишни буюрди. Бу орқали туманда манфаат кўпайиши, тадбиркорлар соядан чиқиши кутилмоқда. Ҳозирда кўплаб вилоят ҳокимликлари ЖШОДСнинг катта қисмини ўзларида сақлаб қолади.

Image
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги навигация йўлагини жорий этди

Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар масофасини 40 км га қисқартирадиган янги навигация йўлагини жорий этди. Йўналиш йилига 50 тоннагача авиаёқилғини тежаб, атмосфера чиқиндиларини 250 тоннагача камайтиради, деди Транспорт вазирлиги. Ундан кунига 30 дан ортиқ авиакомпания самолётлари учиб ўтади.

Image
Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилмоқда

Президент фармони билан, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши тузилмасида ички аудит хизматлари ташкил этилади. Ҳисоб палатасида йўлга қўйиладиган янги шуъба уларни назорат қилиб боради.

Image
Тўқимачилик ва ёғ кластерлари нархларни сунъий ошириб, 20 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди

Рақобат қўмитаси 40 га яқин пахта тўқимачилик ва ёғ-мой кластерлари томонидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг нархлари сунъий оширилганини аниқлади. Улар маҳсулотларни биржага жойлаштириш қоидаларини бузиб, 20 млрд сўм асоссиз даромад олган. Кластерларга нисбатан иш очилди.