• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image
ЖССТ коронавирусни даволашда қўллаш учун иккита янги дорини тавсия қилди
Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун барицитиниб ва ​​сотровимабни тавсия қилди, деб ёзади «РИА Новости».

ЖССТ баёнотига кўра, ревматоид артритни (бўғимларнинг аутоиммун касаллиги) даволашда фойдаланиладиган барицитиниб препаратини COVID-19 нинг оғир шаклини бошдан кечираётган беморларни даволаш учун кортикостероидлар билан бирга қўллаш тавсия этилади.

Сотровимаб — моноклонал антитаналарга асосланган восита эса касалхонага ётқизилиш хавфи юқори бўлган беморларда (кексалар, қандли диабет, гипертония ва семизликдан азият чекувчи шунингдек, эмланмаганлар) касалликнинг енгил ва ўртача ҳолатларида қўлланилиши мумкин.

Ташкилот сайтида айтилишича, ушбу тавсиялар COVID-19 нинг енгил, оғир ва ўта оғир шакллари билан касалланган 4000 дан ортиқ бемор иштирокидаги еттита тадқиқот маълумотларига асосланади.

Даромади кам мамлакатларда ҳам фойдаланиш имкониятини ошириш учун ушбу дори-дармонларни ишлаб чиқарувчи компаниялардан ЖССТнинг тиббий маҳсулотлар сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолайдиган дастлабки квалификация жараёнини якунлаш сўралган.

Декабрь ойида Хитойда коронавирусга қарши қўллаш учун антитаналарга асосланган препарат тасдиқланганди. Шунингдек, Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши Американинг Merck ва Ridgeback Biotherapeutics компаниялари томонидан ишлаб чиқилган антивирус таблеткаларини маъқуллагани хабар қилинган.

Америкалик олимлар эса коронавирусга қарши қўлланиладиган сақич ишлаб чиққан. Ишланма муаллифларидан бири Генри Даниелнинг тушунтиришича, вирус сўлакда кўпаяди. «Сақич сўлакдаги вирусни зарарсизлантиради — бу эса касалликнинг бундай тарзда тарқалишига йўл қўймасликнинг оддий потенциал йўли», — дейди олим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар