![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/zamin/zamin65d88bcb5e4b2.webp)
![Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми?](/uploads/posts/2024-02/xphoto_2024-02-22_09-59-22-zvhcd9w.webp.pagespeed.ic.F3RYQZCYO8.webp)
Фото: Ижтимоий тармоқ
Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг оила қургани билан боғлиқ сурат ва видеолар тарқалди. Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу маълумотлар эски эканлиги ва хонанда у билан аллақачон ажрашиб бўлгани ҳақида ёзишди. “Дарё” мухбири хонанданинг маъмури билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди.
— "Бу маълумотлар ҳақиқатан ҳам эски. Жаҳонгир Отажоновнинг шахсий ҳаётида бундай ўзгариш йўқ. Эски видео ва суратлар нега қайтадан “жонланиб” қолганидан хабаримиз йўқ", — дейди хонанданинг маъмури.
Маълумот ўрнида айтамиз, етти фарзанднинг отаси Жаҳонгир Отажонов бир муддат аввал бўйдоқ эканлигини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг