• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.8°C
Detail image
Юрий Шатуновнинг ўлими туфайли шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди
Фото: «Коммерсантъ»
«Ласковий май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатуновга ўз вақтида ёрдам кўрсатмаган тез ёрдам шифокорларига нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда «KP.ru» порталига берган интервьюсида гуруҳнинг ижрочи директори Аркадий Кудряшов маълум қилди.

Манба тергов қилинаётган моддани ошкор этмаган.

«Юра столда оғирлашиб қолди. Тўсатдан у кўкрагини чангаллади, нафас олиши қийинлашди. Тез ёрдам чақирдик. Диспетчер ўзингиз олиб келинг, йўқса узоқ кутишга тўғри келади, деди. Уни энг яқин тез ёрдам бўлимига олиб бордик, у ерда улар бу жиддий ҳолат эканлигини, уни касалхонага олиб бориш кераклигини айтди. Улар бизга тез ёрдам машинаси – тиббий ускунасиз эски «Газель»ни берди. Юрани касалхонага олиб бормадик, у йўлда вафот этди. Касалхонада қайтаришга ҳаракат қилишди, аммо бу иш бермади. У аллақачон ўлган эди. Менимча, уни қутқаришнинг иложи йўқ эди. Ҳозир шифокорларга нисбатан жиноий иш очилди», — дейди мусиқачининг ёрдамчиси.

24 июнь куни тез ёрдам диспетчери Шатуновга бригада чақиришдан бош тортгани маълум бўлди. Воқеадан хабардор манбага кўра, хонанданинг дўстлари диспетчерга қўнғироқ қилиб, беморнинг юраги ёмон оғриётганини айтган. Диспетчер эса уларга машина йўқлигини айтган, аслида бригадани тарк этишдан бош тортган. Бундан ташқари, диспетчер вазиятнинг қанчалик жиддийлигини аниқлаши керак бўлган аниқ саволларни бермаган.

Юрий Шатунов 23 июнга ўтар кечаси 48 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига миёкард инфаркти сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар