• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image
Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди
Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финали бўлиб ўтяпти.

Мукофот жамғармаси 2,6 миллион еврога тенг мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. 17 та спорт жуфтлиги қатнашаётган кеча бўлиб ўтган конкур баҳсларида ҳамюртимиз, 22-рақам остида ҳаракат қилган Нуржон Туякбоев ва унинг «Квинтус» лақабли оти тўсиқлар баландлиги 160 см бўлган йўналишни муваффиқиятли босиб ўтди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. У атиги иккита тўсинни тушириб юборди, холос.

Энди Нуржон 3-тартиб рақам остида швециялик Хенрик фон Эккерман ҳамда унинг «King Edward» тулпорига қарши баҳсда иштирок этади. Беллашувлар бугун кечки дастурга киритилган.

Маълумот учун таъкидлаб ўтиш керак, Жаҳон кубоги финали етакчиси айнан швециялик ушбу спортчи саналади. Мусобақа 20 апрель куни якунига етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар