• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2°C
Detail image
Ўзбекистонда бир сутка ичида 876 нафар фуқарода касаллик аниқланди
Ўзбекистонда 14 январь куни 870 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 204 173 нафарга етди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 20 нафари Бухоро вилоятида,
- 23 нафари Жиззах вилоятида,
- 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 23 нафари Наманган вилоятида,
- 48 нафари Самарқанд вилоятида,
- 17 нафари Сирдарё вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 39 нафари Фарғона вилоятида,
- 37 нафари Хоразм вилоятида,
- 135 нафари Тошкент вилоятида,
- 451 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу кун давомида 341 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Жиззах вилоятида 24 нафар, Қашқадарё вилоятида 38 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 76 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 25 нафар, Тошкент вилоятида 61 нафар, Тошкент шаҳрида 50 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197 942 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1513 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида касаллик тасдиқланди.

Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланади, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар