• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбек легионерига машҳур мураббий ҳам тан берди

Россия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Борис Игнатьев “Спорт экпресс” нашрига берган интервьюсида ЦСКАнинг янги ўйинчилари – бразилиялик ҳимоячи Келлвен, ўзбекистонлик ҳужускор футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳамда чилилий форвард Виктор Давиланинг салоҳиятини баҳолади.

— Сиз “армиячилар”нинг янги легионини қандай баҳоласиз?

— Менга Аббосбек Файзуллаев жуда ёқди. У майдонда бегонасирагани йўқ. Кўпчилик ўйинни бузиб қўйишдан қўрқиб, беллашувларга кириша олмайди. Янги ўйинчилар кўпинчи шунда хато қилади.

Ўзбек футболчиси ёш бўлишига қарамай, ўйинда масъулиятни ўзига олишдан қўрқмас экан. У асосий таркибдан ўзига жой очяпти.

Энг муҳими, ўзини ЦСКАда азалдан бери ўйнаётгандек ҳис қиляпти. Жуда зўр трансфер!

— Бразилиялик Келлвен, чилилик Давилачи?

— Келлвен — тартиб-интизомли ўйинчи, катта ҳажмдаги ишларни бажаряпти ва ўнг қанотни тўлиқ ёпишга қодир.

Оддий футболчидан уста футболчининг фарқини айтайми?

— Ҳа...

— Бир ҳаракат билан ўйин йўналишини ўзгартириб юбориш қобилияти. Малком, Вендел, Клаудиньо, Промес — мана шу тоифадаги ўйинчилар.  это как раз про них. Давила майдонда кутилмаган қарорлари билан кўзга ташлангани йўқ. У ҳаракатчан, лекин бундан ортиқ эмас.

Таъкидлаш жоизки, бугун Россия футболининг кўплаб вакиллари Аббосбек Файзуллаевни бежизга мақтаётгани йўқ.

Россия Премьер-лигасининг саккизинчи туридан ўрин олган ЦСКА ва “Крилья Советов” ўйинида москвалик армиячилар биринчи бўлимда рақибга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Ўйиннинг иккинчи бўлимида мезбонлар ўйинчиси Виллиан Роша майдондан четлатилди. Бироқ кам бўлиб қолганига қарамай, ЦСКА ўйинда устунликни ўз томонига оғирди. Бу ишни танаффусдан кейин майдонга тушган янги ўйинчи – 19 ёшли Аббосбек Файзуллаев уддалади.

Легионеримиз жамоадошларини қулай позицияга чиқаришди, стандарт вазиятлар ижросида, ҳужум уюштиришда ва рақиб дарвозасига хавф солишда фаоллик кўрсатди. Ҳисобни 2:2 қилган ҳал қилувчи пас ҳам Аббосбек Файзуллаев ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ҳужумкор футболчи “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА уни август ойида трансфер қилиб, 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолади.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда битимни яна бир йилга узайтириши мумкин. Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-лигаси орқали янада кучли чемпионатларга ўтишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар