• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Қўқондаги боғчада ногирон бола калтаклангани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги 39-сон ихтисослашган логопед боғчада ногирон бола тарбиячи томонидан мунтазам калтакланиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бу хабарни рад этди.

Маълум қилинишича, интернет тармоқларида тарқалаётган мазкур хабар ёлғон маълумот бўлиб, ҳолат давлат мактабгача таълим ташкилотида эмас, дефектолог мутахассиснинг уйида содир бўлган.

Юқорида айтилган хабар юзасидан Фарғона вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг кўрсатмасига биноан махсус ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилган. Аниқланишича, хабарда айтилган 39-сонли махсус мактабгача таълим ташкилоти шаҳарнинг Ўрда 1-тор кўчасида эмас, аксинча Муқимий шаҳарчасида жойлашган.

Хабарда фотолари тарқатилаётган бола 2019 йилда туғилган қизча А.А. ўз уйи — Қўқон шаҳар Ўрда 1-тор кўчасидаги уйда дефектологлик билан шуғулланиб келаётган А.А.нинг олдига тилидаги нуқсони сабаб махсус курсга қатнаётган бўлган. Ҳолат айнан ушбу дефектологнинг хонадонида содир бўлган.

Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан кам ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижаларидан маълум бўлишича, 17 июнь куни вилоят ИИБ 102 қисқа рақамига Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи аёл Э.М. мурожаат қилиб, шаҳарнинг Ўрдатаги кўчасида жойлашган болалар боғчасида тарбиячи унинг фарзандини уриб, тан жароҳати етказганини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги ҳолат мактабгача таълим ташкилотида эмас, дефектолог мутахассиснинг яшаш уйида содир бўлгани аниқланган. Кўрсатилган манзилдаги хонадонда А.Ғ. (аёл) касби дефектолог бўлган опаси Д.А.га ёрдамчи сифатида қарашиб туришини, 17 июнь куни болалардан бири бўлган А.А. (суратдаги бола) кўп йиғлаб юборгани сабабли асабийлашиб, уни юзига қўли билан уриб юборганини билдирган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида вояга етмаган А.А.га кўп давом этмайдиган енгил тан жароҳати етказилгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ғ.га нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар