• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +23.8°C
Detail image
Қуёш нуридан сочларни қандай ҳимоялаш керак?
Фото: «Новий очаг»
Ультрабинафша нурлар нафақат терига, балки сочларга ҳам салбий таъсир қилади, уларнинг қуриши ва тўкилишига олиб келади. Шунинг учун сочни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган махсус маҳсулотлар маркетологларнинг ҳийлалари эмас, балки табиий заруратдир, деб ёзади «Новий очаг».

Нима учун пляжда сочларни қуёш нуридан ҳимоя қилиш керак?
«Ультрабинафша нурлари соч ранги учун масъул бўлган кератин ва меланинни йўқ қилади, — дейди Klorane ва Galenic брендлари гуруҳ-менежери Наталя Ивлева. — «Денгиз суви, туз, қум, шамол, хлор ҳам соч кутикуласини йўқ қилишга сабаб бўлади ва қуёш нури соч толасига зарарли таъсир ўтказишни тезлаштиради».

Сузишдан олдин сочларни тоза сувда ювиш ёрдам берадими?
Денгизда сузишдан олдин сочларни тоза сув билан ювиш, уни тузга чидамли қилади, деган назария мавжуд. Аммо мутахассислар буни рад этади: «Сув тозалаш вазифасини бажаради ва сочни ҳимоя қилмайди».

Қуёшга куйган сочлар — чиройлими ёки зарарли?
Қуёшда куйган сочлар кўпинча қуёшнинг эмас, балки ажойиб бўёқчининг ишидир. Қуёш нури денгиз суви билан биргаликда сочларга катта зарар етказади, уларни қуруқ ва жонсиз қилади. Шунинг учун уларни шляпа остига яшириш керак. Сочлар рангини ёрқинроқ қилиш учун лимон шарбатини суртиш тавися этилмайди.

Пляждан кейин сочларга қандай ёрдам бериш керак?
Пляждан қайтгач, сочда йиғилиб қолган тузни шампунь билан ювиб ташлашни унутмаслик керак. «Соч учун намлантирувчи ва озиқлантирувчи шампунлардан фойдаланиш яхшироқ, — деб тавсия қилади Наталя Ивлева. — Бундан ташқари, бальзам ҳақида унутмаслик керак: у сочни бутун узунлиги бўйлаб тикланишга ёрдам беради».

Ҳаммасини назорат қилиш
Денгиз бўйида ўтган ёзги таътилдан кейин сочларни соғлом ҳолатга қайтариш учун уларга яхши ғамхўрлик қилиш керак. Бунинг учун сочни кўринмас қалқон каби ҳимоя қиладиган мойлардан фойдаланиш мумкин. УВА ва УВБ фильтрлари туфайли ёғ сочларни барча ташқи таъсирлардан ишончли ҳимоя қилади. Шампунь сочни мулойимлик билан тозалайди, кератинли кондиционер ва ши ёғи билан озиқлантиради ҳамда тарашни осонлаштиради. Таътилда сочларга эркинлик беришга ҳаракат қилиш, сочларини фенда қуитиш ҳамда мукаммал турмаклардан воз кечиш керак. Агар буларнинг иложи бўлмаса, ҳар доим кўчага чиқишда аввал сочларни ҳимояловчи кремлардан фойдаланиш тавсия этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар