• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image
Туркиянинг «ТВ Газета» нашри машҳур актрисаларнинг макияжсиз суратлари тўпламини тақдим этди, деб ёзади «RusTurkey.com». Суратлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ханде Эрчел

Фото: «RusTurkey.com»
Ханде Эрчел ҳозирда нафақат Туркияда, балки дунё бўйлаб машҳурлик чўққисида. 2018 ва 2020 йилларда ижтимоий сўровларга кўра, акстриса дунёдаги энг гўзал аёл деб топилган.

Асли Энвер

Фото: «RusTurkey.com»
Таниқли турк актрисаси Асли Энвер ўзбек томошабинларига «Истанбуллик келин» фильмидаги роли билан таниш. Актриса бундан ташқари яна бир нечта фильм ва сериалларда ҳам суратга тушган. Ундаги табиий гўзаллик ва оддийликни яхши кўриши туфайли ҳам макияжсиз кўришга кўплаб томошабинлар ўрганиб қолган.

Беррак Тузунатач

Фото: «RusTurkey.com»
Беррак Тузунатач кундалик ҳаётда косметик воситалардан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилади. Шунинг учун актриса макияжсиз ҳолатда ҳам унчалик фарқ қилмайди. Беррак «Муҳташам юз йил» сериалида Меҳринисо ролидан кейин машҳурликка эришган. Актриса суратга тушишдан ташқари, телебошловчи ва модель сифатида ҳам фаолият юритган.

Демет Ўздемир

Фото: «RusTurkey.com»
Турк актрисаси ва раққосаси. Актриса иштирок этган бир қанча фильмлар муваффақиятга эришган. Демет ҳам кўпроқ табиийликка урғу бергани учун макияжсиз тасвири унчалик ҳам фарқ қилмайди.

Буржу Бирижик

Фото: «RusTurkey.com»
Буржу ҳам томошабинларга «Муҳташам юз йил» телесериалидаги роли билан жуда яхши таниш. Актриса «Энг яхши халқаро актриса» унвони ғолибаси, Мангейм кинофестивали лауреати ва бир неча китоблар муаллифи ҳисобланади. Актрисани ҳамиша экранда пардоз билан кўрганлар унинг макияжсиз ҳолатидан ҳайратланиши табиий.

Берен Саат

Фото: «RusTurkey.com»
Берен Саат «Тақиқланган севги» фильмида ролб ўйнаганидан кейин халқаро миқёсда тан олинган турк актрисасидир. «Каркидонлар мавсуми» тарихий драмасида Берен италиялик юлдуз Моника Белуччи билан роль ижро этган.

Фарах Зейнеб Абдуллоҳ

Фото: «RusTurkey.com»
Фарах Зейнеб Абдуллоҳ 1989 йил 17 августда Истанбулда эронлик туркман Оман Абдуллоҳ ва турк Гулай Абдуллоҳ оиласида дунёга келган. Актриса дебютини 2010 йилда «Бебаҳо вақт» сериалида ижро этган. Кейинчалик у бир қанча чет эл фильмларида ҳам суратга тушган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар