• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.7°C
Detail image
Тоҳир Содиқов: "Юрий Шатунов оддий инсон эди"
Юрий Шатунов оддий инсон эди, дейди ўзбекистонлик хонанда, "Болалар" гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов.

Юрий оддий инсон эди, ҳеч қачон машҳурман, деб манмансирамаган. Юлдузлик касалига чалинмаган, дўстларини ва бошқаларни доим ҳурмат қиларди. Мени ва бошқа таниш хонандаларни кўпинча байрамларда, янги йилда телефон қилиб табриклаган. Биз телефонда кўп гаплашиб турардик. Шатуновнинг тарбияси яхши.

Мен унинг ижодини чин мухлисиман, қўшиқларини эшитиб мен ҳам мусиқага қизиққанман ва ўз ижодимни бошлаганман. Юрий билан охирги марта 2015 йили Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида “Болалар” гуруҳи ташкил топганининг 25 йиллиги юбилей шоу концерти тақдим этдик. Ўшанда Юрийни таклиф этганмиз ва хонанда меҳмонимиз бўлган. Охирги марта ўшанда кўришган эдик!
”, - деди Тоҳир Содиқов.

“Ласковый май” гуруҳи солисти, 90-йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов 23 июнга щтар кечаси вафот этди. Хонанда яқинлари айтишига кўра, унинг ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган. Хонанда 48 ёшда эди. Унинг “Белые розы”, “Седая ночь”, “Не молчи…”, “Детство” каби қўшиқлари МДҲ давлатларида жуда машҳур ва суюкли. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар