• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image
Самарқанднинг «Динамо» клуби Суперлига 2022 йилги мавсумига йўлланма олди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 17-турида «Олимпик» 13 октябрь куни «Нурафшон»га қарши баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Бу ғалаба «Динамо»нинг муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритишига сабаб бўлди. «Нурафшон» ушбу ўйиндаги мағлубиятдан сўнг 2-ўринни эгаллаш имкониятини бой берди ва «Динамо»нинг Суперлигага чиқишини таъминлади.

Шу тариқа самарқандликлар икки йилдан сўнг Суперлигага қайтди. 2019 йилги мавсумда «Динамо» 14-ўринни эгаллаб, Про-Лигага тушиб кетган эди.

Аввалроқ «Нефтчи» муддатидан олдин Суперлигага чиқиш вазифасини уддалаган эди.

Фото: ПФЛ
Эслатиб ўтамиз, Про-Лигада дастлабки икки ўринни олган жамоалар Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Про-Лиганинг учинчи жамоаси Суперлиганинг 12-ўрин эгаси билан ўтиш баҳсида қатнашади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар