• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image
«Сўғдиёна» ОФК кубогидаги дебютини ғалаба билан бошлади
Бугун, 24 июнь куни ОФК кубоги «E» гуруҳи 1-турида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси турнирдаги дебютини Қирғизистоннинг «Нефтчи» клубига қарши ўтказди.

Илк ўйинда Улуғбек Бақоев шогирдларининг қўли баланд келди. Биринчи бўлим тугаши арафасида серб легионери Лука Чермел Жасур Ҳасановнинг бурчак тўпини голга айлантирди. Иккинчи таймда Жасур Ҳасановнинг иккинчи ассистини яна бир сербиялик — Марко Колакович рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди.

2:0 — «Сўғдиёна» шу ҳисоб билан ўйинни якунлади. Гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган бошқа ўйинда Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби куч синашади.

Жиззахликларнинг кейинги ўйини 27 июнь куни ЦСКА (Душанбе)га қарши ўтади.

ОФК кубоги
«E» гуруҳи 1-тур, Душанбе, Тожикистон

Сўғдиёна — Нефтчи — 2:0
Гол
: Лука Чермел ( 45+2), Марко Колакович (53). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар