• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.4°C
Detail image
Ширин ҳаёт: қонда глюкоза даражаси организмга қандай таъсир қилади?
Фото: «Новий очаг»
Қонда шакар миқдори билан биргаликда, кайфият, вазн ва энергия ҳам ўзгаради. Аммо шакар даражасини назорат қилиш бир вақтнинг ўзида организм ва онгни мувозанатлашда ёрдам берадиган жуда оддий усуллар мавжуд, деб ёзади «Новий очаг».

Нима учун организмдаги глюкоза даражасини назорат қилиш керак?
Глюкоза мушакларни қувватлантирадиган ва миянинг ишлашини таъминлайдиган ёқилғидир. Агар организм тўғри ишлаётган бўлса (эҳтимол, тўғри турмуш тарзи туфайли), гормонал тизим шакар миқдорини барқарор ушлаб туради. Натижада организм қулай режимда ишлайди — ҳеч қандай қўшимча куч сарфламасдан ўқиш, ишлаш ёки югуриш мумкин. Агар гормонал тизимда муаммо бўлса, унда шакар даражаси кескин кўтарилиб туша бошлайди. Натижада, ширинлик ва чипсларга бўлган иштиёқ пайдо бўлади, шунингдек, чарчоқни ҳам ҳис қилиш мумкин.

Агар қандли диабет ташхиси қўйилган бўлса, бундай ўзгаришлар юрак-қон томир ва буйрак касалликларига олиб келиши мумкин. Қолаверса, стресс, ҳаракатсиз турмуш тарзи ва ширинлик истеъмол қилиш одатини ҳисобга олмаганда, фойдали маҳсулотлар ҳам шакарнинг кўтарилишига олиб келади.

Қонда шакар миқдорининг организмга таъсири

Саломатликка

Кўп шакар истеъмол қилиш қандли диабетнинг бевосита сабаби бўладими ёки йўқми, номаълум, аммо ортиқча калориялар килограмм ортишига олиб келади. Семириб кетиш эса касалликнинг ривожланишидаги асосий хавф омилларидан биридир. Агар иккинчи тоифа диабет ёки диабетдан олдинги касаллик бўлса, организмда инсулин билан боғлиқ муаммолар юзага келса ва қондан шакарни тозалай олмаса, глюкоза тўпланиб, томир ва асаб толаларига зарар етказиши мумкин.

Ёпишқоқ масса қон томирларининг деворларига жойлашса ёки организмнинг тўқималарини ташкил этувчи оқсиллар атрофида тўпланса, органларнинг фаолиятига таъсир қилади. Натижада юрак-қон томир касалликлари, кўриш қобилиятининг сусайиши ва буйраклар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шифокорлар худди шу жараённи организмнинг саломалигига путур етказадиган сурункали яллиғланиш жараёнлари билан боғлайди.

Энергияга
Глюкоза организм учун энергия манбаи ҳисобланади. Бу миянинг ишлаши ва организмнинг ҳаракатланиши учун зарурдир. Аммо глюкозанинг қонга кириши секин бўлиши керак. Мисол учун, агар конфет истеъмол қилгандан сўнг организм шакар миқдорини сезиларли даражада оширса, қондаги глюкоза даражаси кескин ортади. Тахминан ярим соат ичида энергия кўпайганини ҳис қилиш мумкин. Аммо яна 30 дақиқадан сўнг бошқа муаммо бошланади.

Инсулин интенсив равишда ишлаб чиқарилади, глюкозани ўзлаштиради ва натижада унинг қондаги даражаси аввалгидан ҳам тушиб кетади. Очлик ва чарчоқ ҳисси пайдо бўлади.

Кайфиятга
Глюкоза даражаси жуда паст бўлса, гормонал тизим глюкозани организмнинг заҳираларидан ташқарига бошлайди. Бу жараён, бошқа нарсалар қатори, стресс гормонлари кортизол ва адреналинни ўз ичига олади, шунинг учун сиз безовталаниш, асабийлашиш кузатилади. Ҳис-туйғуларни назорат қилиш қобилиятининг пасайиши, очлик вужудга келади. 2014 йил АҚШда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, паст глюкоза даражаси ғазаб ва тажовуз эҳтимолини оширади, бу кўпинча турмуш қурганлар орасида кузатилган.

Вазнга
Оддий углеводлар бир зумда ҳазм қилинади, организм жуда кўп инсулин ишлаб чиқаради. Шакар кескин пасайиши туфайли ёғ ҳужайралари ёғ кислоталарини овлашни бошлайди. Аммо қонда шакар ва ёғ кислоталари камлиги учун организм очлик сигналини беради. Бу охир-оқибат ортиқча овқатланиш ва килограмм ортишига олиб келади.

Глюкоза миқдорини қандай назорат қилиш керак?
Тўғри овқатланиш — бу глюкоза даражасини назорат қилиш имконини берувчи воситалардан фақат бири. Мувозанатни сақлаш учун бошқа қоидаларга амал қилиш лозим.

Кўпроқ ҳаракат
Жисмоний фаоллик тўғри овқатланиш билан бирга яна бир зарур элемент ҳисобланади. Агар мунтазам равишда ҳаракат қилинса, ҳужайралар инсулинни қабул қилади ва организмдаги барча тизим самарали ишлайди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир неча соатлаб ўтирмаслик лозим — бу қонда шакарнинг кўпайиши хавфини оширади, мунтазам равишда машқ қилинса ҳам. Ҳар соатда иш жойидан туриш ва камида 3-4 дақиқа юриш тавсия этилади.

Соғлом уйқу
Қонда шакарнинг барқарор даражаси учун яна бир зарур шарт — бу соғлом уйқудир. Агар уйқу сифати яхши бўлмаса, инсулин сезгирлиги пасаяди. Олимлар нима учун бунинг содир бўлишини аниқлай олмайди. Аммо табиий сиркад ритмлари қонда шакар даражасини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблашади ва агар улар билан боғлиқ муаммо бўлса, шакар алмашинуви ҳам бузилади.

Стресс даражаси
Қандли диабетга чалинган одамлар мунтазам равишда қондаги глюкоза миқдорини ўлчаганларида, агар стрессга дучор бўлса, унинг қиймати ошиши аниқ.

Муаммо шундаки, замонавий стресслар кўпинча жисмоний фаолиятни талаб қилмайди. Кўпгина ҳолларда, югуриш ёки жанг қилиш шарт эмас, яъни шакар ишлатилмайди ва унинг даражаси доимий равишда юқори бўлиб қолаверади. Бу асабийликни келтириб чиқарадиган иш билан шуғулланадиганлар учун жисмоний фаолият фойдасига яна бир далил.

Қонда шакар миқдорини текшириб туриш керакми?
Қонда шакарнинг ортиши ҳеч қандай тарзда ўзини намоён қилмайди ва у фақат қон таҳлили билан аниқланиши мумкин. Йилига бир марта текширувдан ўтиш ва айниқса, 45 ёшдан кейин кўрсаткичларни диққат билан кузатиб бориш лозим. Агар рақамлар тартибда бўлса, тинчланиш мумкин. Бордию, безовта қилувчи ўзгаришлар бўлса, шифокор нима қилиш кераклигини ва қачон қайта текширувдан ўтиш кераклигини айтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар