• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
Шавкат Раҳмонов Ҳамзат Чимаев билан қачон жанг қилмоқчи?
Хабарингиз бор, куни кеча "UFC Vegas 57" турнири бўлиб ўтди. Мазкур жанг кечасининг иккинчи марказий жангида асли Ўзбекистонда таваллуд топган, қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов (16-0) АҚШ вакили Нил Магни (26-9) билан тўқнаш келди ва хеч қандай қийинчиликсиз муддатидан аввал муваффақият қозонган эди.

Аввалроқ, Шавкат Раҳмонов ҳақида ушбу дивизионнинг юлдузларидан бири Хамзат Чимаев (11-0) фикр билдирганди ва бу анчагина шов-шувга сабаб бўлган эди. Кечаги ғалабадан сўнг, Раҳмонов Чимаевни жангга чорлашини кўпчилик кутган эди. Бироқ, қозоғистонлик жангчи Стивен Томпсон кейинги рақиби бўлишини истаган эди.

"Нега Чимаевни чақирмадим? Вақти-соати келади. Битта ёки иккита жангдан кейин биз тўқнаш келамиз. Камар учун жанг қилишимиз ҳам мумкин.

Агар, Камару Усман кетса, аъло иш бўларди, ҳар иккимиз учун ҳам. Жангни эса аста-секин ривожлантириш керак. Интрига ошиб бораверади
", - деди Раҳмонов.

Шавкат Раҳмонов, Ҳамзат Чимаев, UFC “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар