• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
Шаҳрам Ғиёсов Шоҳжаҳон Эргашевга: "Қайтиш ниятинг бўлса мен кутаман", Эргашев ҳам унга жавоб берди...
Шоҳжаҳон Эргашев ўз фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Бунга Шаҳрам Ғиёсов ҳам муносабат билдирди.

"Тугалланмаган жангимиз бор эди сен билан ўртоқ лекин спорт фаолиятингни якунлабсан… Омад тилайман сенга, агар қайтиш нияти бўлиб қолса мен кутаман",- деб пост қолдирган Ғиёсов.

"Мен ҳам сени учратганимдан ҳурсандман. Сенинг спортдаги фаолиятингни ҳурмат қиламан. Сен жуда кучли боксчисан. Албатта ман ҳам сен билан жанг қилишни хоҳлар эдим, афсуски мен боксни ташладим. Лекин отам билан гаплашишим керак, агар у манга рухсат берса сен билан жанг қилишга тайёрман. Аммо тайёргарлигинг юқори бўлсин. Ман ҳам сан билан ҳисобни ёпиб боксни тамомлашни истар эдим. Сенинг ҳам келгуси ишларингга омад", - деб Шоҳжаҳон Эргашев унга жавоб постини қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи ўзаро бир маротаба 2012 йил ҳаваскор боксда тўқнаш келган ва унда Шоҳжаҳон Эргашев ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар