• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image
«Sevimli» телеканалида намойиш этилаётган миллий сериални АОКА ўрганишни бошлади
«Sevimli» телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланган.

Экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар