• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Саида Саидбекова ижодидаги 6 йиллик танаффус ва вайнларда суратга тушмаслиги ҳақида

Таниқли актриса Саида Саидбекова “Ўзимизнинг гап” кўрсатувига берган интервьюсида ижодда нима сабабдан танаффус қилгани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram
 

Саида Саидбекова яхшигина қўшиқ куйлаши кўпчиликка маълум. У нима сабабдан хонандалик йўналишини давом эттирмаганини қуйидагича изоҳлади. 

“Қўшиқ куйлашимга турмуш ўртоғим қарши”
— Қўшиқчиликка рухсат бўлмаган, лекин роса соғинардим. Турмуш ўртоғим қўшиқ куйлашимга қарши бўлганлар. Қаерга борсам ҳам улар мен билан борардилар. “Тўйхонага борсанг, мен пастда кутиб тура олмайман. Бу менга тўғри келмайди. Шунинг учун йиғиштира қол”, деганлар. Рози бўлганман. “Ҳеч бўлмаса актрисаликни давом эттиришимга рухсат беринг”, деганимда, “Майли, фақат кутасан, қачон ўзим кўнглим эриб, рухсат берганимда ижод қиласан”, деганлар. Шу тарзда орадан олти йил ўтиб кетди. 6 йил турмуш ўртоғимнинг ҳамма айтганларини қилиб, фарзандларимга қараб уйда ўтирдим. Кейин санъатни соғинганимни сездилар шекилли, ижодга қайтишимга рухсат тегди.

Фото: Instagram
 Актриса турмуш ўртоғи билан

 “Салбий ролларимни кўпроқ эслашади”
— Ижодим аввалида салбий ролни ижро этганим учунми, режиссёрлар кўпинча шундай ролларга таклиф қилишади. Яхши ролларим бор, лекин томошабин айнан салбий қаҳрамонларим билан эслаб қолган. Балки томошабинни ишонтира олгандирман. Устозим бизга рол танлама, деб ўргатган. Шунинг учун мен режиссёрлар қандай роль таклиф қилса, ижро этиб беришга ҳаракат қиламан.

Фото: Instagram
 

Вайнлар ҳақида
— Бир неча таниқли блогерлар томонидан вайнларга суратга тушишга таклифлар бўлди. Ўзим хоҳламадим. Чунки вайнларда бачканалик кўп бўлади.

“Санъаткорлар орасида дўстим йўқ”
— Санъаткор аёлларни кимнидир опам, кимнидир синглим деб яқин олишим мумкин. Лекин тўлиб кетганимда ҳам сиримни дугоналаримга айтмайман. Чунки аёллар ўртасида дўстлик бўлмайди. Онам билан сирлашаман. Лекин уларга ҳам ҳамма дардимни айтмайман. Чунки сиқилган пайтингиз муаммоингизни онангизга айтсангиз, дардингизга онангизни ҳам шерик қилиб қўясиз.

“Ажрашдингизми, дейдиганларга жавобим”
— Инсон ҳаётида хатолар қилиб, тўғриланади. Мен ёшлигимда қийинчилик ҳам кўрганман. Дўстликда хиёнатга ҳам учраганман. Шунинг учун ҳозир ўзимга жуда пухтаман. Instagram’да “Турмуш ўртоғингиз билан ажрашдингизми, нега улар билан тушган суратингизни кўрсатмаяпсиз?”, деб савол беришади. Ҳамма ҳар хил, менга бу ёқмайди. Менимча, кўз ва назар деган нарсалар бор. Шунинг учун оиламни ҳаммага кўз-кўз қилгим келмайди.

Фото: Instagram
 

— Ҳозирги кунгача “Фарзандим” фильмидаги ўгай она роли билан танишади. Яхшиям шу фильмда ўйнаган эканман. Ўн йилдан ошди, лекин ҳалигача менга “Сиз ўша ўгай онасиз”, деб мурожаат қилишади. Ўша ролимда мен турмушга чиқмаган қиз бўлганман. Оила нима, фарзанд нима, билмаганман. Режиссёр нима деса шуни қилганман.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар