• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +26.2°C
Detail image
Россия ҳарбий машғулотлар чоғида Эстония ҳудудига ракета зарбалари беришни машқ қилади
Фото: «ТАСС»
Россия ҳарбийлари ўқув машғулотларини олиб бормоқда, уларнинг доирасида Эстония ҳудудига ракета зарбаларини бериш машқ қилинади. Бу ҳақдаги маълумотни Эстония Мудофаа вазирлиги канцлери Кусти Салм тасдиқлади, деб ёзади Meduza.

«Улар ростдан ҳам НАТО ҳудудига ракета зарбаларини машқ қилмоқда ва бизни бундан хабардор қилмоқда», — деди канцлер.

Салм қайд этишича, Россия вертолётлари сўнгги вақтларда бир неча марта Эстония ҳаво чегарасини бузиб кирган ва унинг фикрича, бу хатолик бўлмаган, чунки вертолётларнинг чегарага жуда яқин учиши билан боғлиқ бир нечта ҳолат ҳам қайд этилган.

«Россия вертолётлари бир неча марта чегарани бузган. Гап қирғоқдан 50 мил узоқликдаги кемалар ёки узоқдан учган самолётлар ҳақида эмас, вертолётлар ҳақида боряпти. Вертолёт чегарани бекордан-бекорга бузмайди», — деди у.

Эстония Мудофаа вазирлиги вазиятни жуда жиддий деб ҳисоблайди ва «Россия провокацияси» ҳолатларининг кўпайиб қолганини келаси ҳафта Испанияда бўлиб ўтадиган НАТО саммити билан боғлайди.

21 июнь куни Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига 18 июнь куни ҳаво чегараси бузилгани муносабати билан норозилик нотасини топширганди. Бу икки ҳафта ичида Таллин Россия элчисига норозилик билдириши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар