• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Раньери майдонга қайтган Шомуродовга қандай баҳо берди?
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари яна “Кальяри” ўйинларини диққат билан кузатиб боради. Сабаби, уч ойлик танаффусдан кейин Элдор Шомуродов яна майдонга қайтди ва ҳозирча кўнгилдагидек кетмаётган фаолиятида бурилиш ясаш ниятида.

Сардинияликларни олдинда жиддий ўйин кутиб турибди. А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” сафар учрашувида тўғридан тўғри рақиби “Эмполи” билан куч синашади.

“Кальяри” бош мураббий Клаудио Раньери бўлажак учрашувга бағишланган матбуот анжуманида журналистларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Тажрибали мураббий умумий гуруҳ машғулотларида фаол қатнашган Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.

Айни пайтда Раньери олдида ҳужум чизиғида қайси футболчини ўйнатиш масаласини ҳал қилиш вазифаси турибди. Зитой Лувумбо жароҳатидан қутилгани йўқ. Сўнгги учрашувда Леонардо Паволетти жароҳат олиб, камида икки ойга сафдан чиқди.

Яна бир тажрибали форвард Андреа Петанья ўнг оёқ мушакларини шикастлаб олган ва тиббий текширувлар у камида уч ҳафта жамоага ёрдам бера олмаслигини кўрсатди.

Юзага келган вазият туфайли Клуадио Раньери матбуот анжуманини айнан ҳужум чизиғидаги ҳолат ҳақида маълумот бериш билан бошлади.

Шомуродов ҳақида

Жароҳат олган Паволетти ёнига энди Петанья ҳам қўшилди. Биз жисмонан кучли форвардларни йўқотдик.

Иккинчи томондан Элдор Шомуродов сафга қайтгани яхши бўлди. Унинг ёрдамида жамоа тезлигини ошириш имкони пайдо бўлди. Албатта, мен бош мураббий сифатида танлаш имкониятига эга бўлишни истардим. Менга ҳамма ҳар доим сафда бўлгани маъқул.

Кураш ҳақида

Биз муҳим ойга қадам қўйдик. Мартдаги ўйинлар келажагимизни аниқлаштириб беради. Шу боис, бор диққатимизни жамлашимиз талаб этилади. Рақиб жамоа сўнгги олтита учрашувда 12 очко жамғарди, бу билан бош мураббий Давиде Николани табриклайман, у ажойиб жамоа туза олди. Биз бўлажак баҳсда қатъият кўрсатишимиз керак.

Таркиб ҳақида

Таркиб танлашда мен ўз фикримга кўра, олдиндаги ўйинда фойда келтира олади, деб ҳисоблаган ўйинчиларимни майдонга тушираман. Биз ҳар бир футболчи учун тўғри қарор қабул қиламиз. Қатъият кўрсата олсакгина, юқори дивизиондаги жойимизни сақлаб қоламиз. Хато қилмаслигимиз керак.

Ўйин схемаси ҳақида

Менда аниқ амал қилинадиган муайян тактик схема йўқ. Йигитлар бутун жамоа бўлиб, бир неча тактик схемаларда ўйнай олади. “Эмполи”да ҳам худди шундай, улар ҳам тактикасини кўп ўзгартиради. Ҳозир ҳеч ким аниқ бир модулга ёпишиб қолган эмас, ўзгаришлар кўп бўлади.

“Эмполи” ҳамда “Кальяри” ўртасидаги учрашув 3 март куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Элдор Шомуродов айнан мана шу баҳсда майдонга тушиши кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар