• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Фото: Михаил Подоляк / Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеаларга муносабат билдириб, Россиянинг “тинчликни сақлаш” ёки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзолиги инқирозли вазиятда орқага пичоқ санчиш эканини айтди.

Барча постсовет мамлакатларига навбатдаги эслатма: Россия ҳар доим ҳаммага хиёнат қилади. Россиянинг ‘тинчликни сақлаш’ ёки ‘Россияга асосланган КХШТга аъзолик’ инқирозли вазиятда орқага санчилган пичоқдир. Албатта, агар субъективлигингиз ва суверенитетингизнинг бир қисмини Россияга топширишга тайёр бўлмасангиз”, — деди Подоляк.

У Россия билан ҳеч қачон шартнома имзолаш керак эмаслиги, у билан жиддий музокаралар олиб бормаслик ҳақида гапирди ва Россиядан “тинчликпарвар контингентларни” қабул қилмасликни маслаҳат берди.

“Россия пропагандаси ва коррупциясига эшикларни очманг. Россия билан ъдўстликъ ҳар доим шундай тугайди”, — дея хулоса қилди Подоляк.

Тоғли Қорабоғдаги вазият

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда конституциявий тузумни тиклаш учун “маҳаллий аксилтеррор чоралари”ни бошлагани ҳақида хабар берди. Бу арман томонининг провокациялари, жумладан, Аҳмадбейли—Фузули—Шуша трассасида автомобиль портлаши оқибатида полиция ходимларининг ҳалок бўлиши билан изоҳланган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арманистонлик аскарлар томонидан ўрнатилган миналарнинг портлаши оқибатида етти нафар озарбайжонлик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган. Пашинян Тоғли Қорабоғда “ҳарбий операция” ўтказиш учун Арманистон ҳеч кимга мандат бермаганини айтган.

Озарбайжон Арманистонни кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларга тортмоқчи. Озарбайжон арманларни этник тозалаш учун қуруқликдаги операцияни бошлади. Арманистон Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли ҳарбий ҳаракатлар бошлаш ниятида эмас”, — деган Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

Тоғли Қорабоғдаги вазият фонида Арманистонда давлат тўнтаришига чақириқлар бошланган. Ереванда Қорабоғнинг берилишига қарши намойишлар авж олган. Улар “Никол сотқин” деб ҳайқирган.

Озарбайжон “Қорабоғдаги операциянинг асосий вазифалари якунланиш арафасида” экани ва “ҳарбий нишонлар аллақачон зарарсизлантирилгани”ни маълум қилган.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар