• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Осиё кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг эҳтимолий рақиблари ким?

Шу йилнинг 11 май куни миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръадан аввал жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФАнинг 6 апрель куни эълон қилинадиган рейтинги асос қилиб олинади.

Рейтинг расман ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Осиё кубогида иштирок этадиган терма жамоаларнинг рейтинги ва саватчалар таркибини ўз телеграм каналида эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг 10-жамоаси сифатида 2-саватчадан ўрин олди (бир саватчадан 6 тадан жамоа бўлади). Бу саватда Ироқ, БАА, Уммон, Хитой ва Иордания ҳам ўрин олган. Биз бу жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олмаймиз.

1-саватдан эса ЖЧ-2022да иштирок этган 5та терма жамоа ва мезбон Қатар жой олган. Умумий кўриниш тахминан шундай бўлиши кутилмоқда:

1-САВАТЧА

Қатар — 1389 (мезбон)

Япония — 1588

Эрон — 1553

Жанубий Корея — 1535

Австралия — 1528

Саудия Арабистони — 1427

2-САВАТЧА

Ироқ — 1353

БАА — 1338

Уммон — 1334

Ўзбекистон — 1314

Хитой — 1304

Иордания — 1293

3-САВАТЧА

Баҳрайн — 1287

Сурия — 1243

Фаластин — 1234

Вьетнам — 1230

Қирғизистон — 1228

Ливан — 1203

4-САВАТЧА

Ҳиндистон — 1201

Тожикистон — 1181

Таиланд — 1175

Малайзия — 1082

Гонконг — 1057

Индонезия — 1041

ФИФАнинг навбатдаги рейтинг жадвали 6 апрель куни эълон қилинади. Аммо март ойидаги ўртоқлик ва расмий учрашувлар ўтказиб бўлингани учун ҳозирданоқ янги рейтинг борасида хулоса қилиш мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси КОНМЕБОЛнинг икки жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, Боливияни мағлуб этган бўлса, Венесуэла билан дуранг ўйнади. Натижада ҳисобимизга 5,72 балл қўшилди ва очколаримиз 1318,36 га етди.

Бунинг оқибатида терма жамоамиз 3 поғона юқорига кўтарилиб, 77-ўриндан 74-поғонага чиқиб олди. Ушбу сакраш туфайли Салвадор, Болгария ва Исроилни қувиб ўтдик.

Қитъа миқёсида эса Япония (20-ўрин), Эрон (24), Жанубий Корея (27), Австралия (34), Саудия Арабистони (54), Қатар (61), Ироқ (67), БАА (72) ва Уммон (73)дан сўнг 10-қаторда бўламиз Шунинг учун Осиё кубоги-2023 учун ташланадиган қуръада 2-саватчада бўламиз.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар