• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.8°C
Detail image
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги айрим раҳбарлар журналист ёки блогерлар томонидан танқид қилинса, муаммо ечими қолиб, уларни излашга тушишини танқид қилди. Бу ҳақда вилоят раҳбарининг матбуот котиби Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими бу ҳақда 13 октябрь куни бўлиб ўтган аппарат йиғилишида гапирган.

«Айрим раҳбарларда маъсулият ва фидойилик етишмаётгани аниқ гап. Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади деганларидек, бугунги даврда эътиборсиз ишлаб, бажарилмаган ишни бажарилди, деб кимни алдаймиз? ОАВда хатоларинг эълон қилинса, иш қолиб, журналист ёки блогерни излай бошлайсан. Мактаб таъмири ва унга элтадиган йўл ва йўлаклар охирига етмаган вақтда қайси виждон билан хотиржам ухлаймиз?» — деган Зоир Мирзаев масъулларга юзланар экан.

Маълум бўлишича, Зоир Мирзаев мазкур аппарат йиғилишида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси, умумтаълим мактабларидаги таъмирлаш ва маблағларни ўзлаштириш, фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш ҳақида сўз юритган ва масъул раҳбарларнинг бу ҳақдаги ҳисоботларини тинглаган.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда, шунингдек, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъулларининг талончилиги ҳақида ҳам сўз борган.

«Талончи ичимиздан чиқди. Маҳалла бошқармасининг икки нафар ходими кам таъминланган оилалар номига пул ёздириб, ўзлаштиргани маълум бўлди. Суриштирувлар тугасин, ҳали бошқа одамлар ҳам чиқиб келади ортидан. Ҳали маҳалла раислари мурожаат қилмаган фуқароларга ҳужжат расмийлаштирганини қандай оқлайди? Давлатни халққа ёмонотлиқ қилиб кўрсатадиган масъуллар тўлиқ қонун олдида жавоб беради. Виждонли раҳбарлар кўп, виждонсизлари ҳам кам эмас», — деган вилоят ҳокими. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар