• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Нуну Эшпириту Санту: "Карим Бензема ўзини ноқулай ҳис этди, шу боис унга дам бердик"

“Ал Иттиҳод” — ОКМК (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни ажойиб руҳда бошладик, яхши прессинг ташкиллаштирган ҳолда рақиб дарвозасига бирин-кетин иккита тўп киритдик. Рақиб дарвозаси ёнида хавфли ҳужумлар ташкил этдик ҳамда биринчи бўлимни тўлиқ ўз назоратимиз остида ўтказдик.

Иккинчи бўлимда кўпроқ тўпга эгалик қилишга эътибор қаратдик ва ўйин назоратини қўлга олдик. Жамоанинг жисмоний ҳолати пасайиши нормал ҳолат. Эндиликда пайшанба куни ўтказиладиган "Ал Фатҳ"га қарши беллашувга қадар тикланишимиз ҳамда яхши тайёргарлик кўришимиз муҳим аҳамият касб этади.

Икки бўлимнинг турлича ўтиши футболда нормал ҳолат ҳисобланади. Баъзида ҳисобда олдинга чиқиб олиб, ўйин назоратини қўлга олганингизда, бўшашиш юзага келади. Келгусида бу нуқсонларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

Кеча матбуот анжуманида кўрганингиздек, Карим Бензема ўйинга шай ҳолатда эди, лекин охирги машғулотда у ўзини ноқулай ҳис этди, шу боис унга дам беришга қарор қилдик. Аслида, унинг жароҳати жиддий эмас", деди португалиялик мутахассис.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар