• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.6°C
Detail image
MIT олимлари: битта пиво заводи бутун шаҳардаги сувни оғир металлардан тозалашга қодир
Фото: Tjournal
Массачусетс технология институти (MIT) қошидаги Бит ва атомлар маркази тадқиқотчилари фаол бўлмаган хамиртуруш ичимлик суви манбаларидан қўрғошинни олиб ташлашнинг самарали ва арзон усули бўлиши мумкинлигини аниқлади.

Ушбу хамиртурушнинг бир грамми беш дақиқадан камроқ вақт ичида 12 миллиграммгача қўрғошинни тозалаши мумкин.

Бироқ бу жараёнда ишлатиладиган хамиртуруш ҳужайралари фаол бўлмагани ва қуритилганлиги сабабли улар тирик биомассадан фарқли ўлароқ кўп парвариш қилишни талаб қилмайди,

Аксинча, материалларни фаол ушлаб туриш учун озуқа моддалари ва қуёш нурини талаб қилади.

Тадқиқот гуруҳи шаҳарнинг бутун сув таъминотини тозалаш учун Бостондаги битта пиво заводидан ташлаб юборилган хамиртуруш чиқиндиси етарли эканлигини ҳисоблаб чиқди.

Бундай тўлиқ барқарор тизим нафақат сувни тозалаш, балки ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқ қилиш муаммосини ҳам ҳал қилади.

Олимларнинг фикрига кўра, хамиртуруш кадмий ва мис каби бошқа оғир металларни олиб ташлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар