• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image
Миллатлар лигаси. Жамоалар ярим финалдаги рақибини билиб олди
UEFA миллатлар лигаси финал баҳслари 2023 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади. Беллашувларга Нидерландиянинг Роттердам ва Энсхеде шаҳарлари мезбонлик қилиши кўзда тутилган.

Бугун ярим финалдаги икки жуфтлик номи маълум бўлди. Унга кўра, дастлабки беллашувда Нидерландия Хорватияга қарши майдонга тушса, иккинчи тўқнашув Испания ва Италия жамоалари ўртасида кечади.

Ярим финал ўйинлари 14 ва 15 июнь кунлари ўтказилади. Учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви 18 июнь куни старт олади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар