• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Комил Алламжонов: “Тонировка текин бўлиши керак”
Фото: Комил Алламжонов / Telegram
Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов Ўзбекистонда охирги вақтларда ёз ҳаддан зиёд иссиқ бўлаётгани, шу сабаб автомобиллар ойнасини қорайтиришни бепул қилиш кераклигини айтди. Унга кўра, “бу ҳам аслида инсон қадрининг бир кўриниши”.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Telegram'даги каналида автомобиллар ойнасини бепул қорайтиришга рухсат бериш кераклиги ҳақида пост қолдирди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ёз жуда иссиқ, гоҳида ҳаддан зиёд ёқимсиз иссиқ бўляпти. Булутли иссиқ кунларда эса бош оғриғига чидаб бўлмайди. Қурғоқчилик кучайиб, бундан буёғига янада иссиқ бўлса керак.

Шу пайтда агар машина тонировкаси бепул қилинса, бундан ҳамма ҳайдовчилар, йўловчилар миннатдор бўлар эди. Бу ҳам аслида инсон қадрининг бир кўриниши, одамларга бўлган ғамхўрлик намунасига айланар эди деееебббббб ўйлаааааббб ўтирувдим тирбанд йўлда, орқамдан бир машина сигнал чалиб чўчитиб юборди.


P.S. Тонировка текин бўлиши керак!!!” – дея ёзди Алламжонов.

У ўз постини #яхшиниятяримтонировка деган ҳештег билан якунлаган.

Куни кеча Kun.uz блогер Шавкат Ҳасаннинг видеомурожаати ҳақида ёзган эди. У машинасининг орқа ён ойналарига ёпиштирилган “тонировка” муддати 1 ҳафта олдин тугаганини ЙПХ ходими тўхтатганида билган, шундан сўнг 7,5 млн сўмлик жарима миқдори ойнани қасддан ноқонуний қорайтирган фуқароларга ҳам, рухсатнома муддати ўтган фуқароларга ҳам бирдек баравар эканидан норози эканини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон фуқароси бўлган жисмоний шахслар учун автомобил ойналарини қорайтиришга рухсат олиш тўлови қуйидагича:
  • орқа ён ойналар – йилига 4,5 БҲМ (1 млн 215 минг сўм);
  • барча ён ойналар – йилига 45 БҲМ (12 млн 150 минг сўм).

Апрел ойида ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров Kun.uz саволига жавобан “тонировка” масаласида енгиллик берилиши кутилмаётганини маълум қилганди.

Бир йил олдин эса “тонировка” нархини камайтириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилган, шундан кейин расмийлар бу мавзуни бошқа кўтармаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар