• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Фото: Telegram

Хитой раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Россияга етиб келди, деб хабар беради “РИА Новости”. Хитой делегацияси бўлган борт 20 март куни Внуково аэропортига келиб қўнган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Владимир Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув Москва вақти билан соат 16:30 да бўлиб ўтади. Бу юзма-юз мулоқот бўлиб, норасмий тушлик билан давом этади.

Россия—Хитой президентлари ўртасидаги расмий музокаралар 21 март соат 15:00 да бошланади. Си Цзиньпин ва Владимир Путин икки томонлама муносабатлардан ташқари Пекин томонидан Украинада тинчликни ўрнатиш режасини ҳам муҳокама қилади.

Албатта, Украина кун тартиби масаласидан ўрин олади”, — дейди Песков.

Февраль охирларида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекиннинг Украинадаги кенг кўламли урушга якун ясаш режасини эълон қилганди. Ҳужжат “Хитойнинг Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича позицияси” деб номланади. Халқаро жиноий суд Хитой раисининг ташрифидан бир неча кун олдин Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Улар украиналик болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда айбланмоқда.



Хитой раиси, Си Цзиньпин, Россия, Давлат ташрифи «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар