• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image
Интернетда Жастин Тимберлейкнинг концертдаги беўхшов рақси кулгига сабаб бўлди
Фото: Legion Media
Ўтган ҳафта америкалик қўшиқчи ва актёр Жастин Тиберлейк Вашингтондаги чиқиши давомида ўзига хос рақси билан мухлисларини ҳайрон қолдиришга уринди, бироқ томошабинлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди, деб хабар беради «Правиламаг».

Афтидан артист Sexy Back қўшиғини ижро этиш вақтида оёқларини тез қимирлатишга уринган. Бироқ ижтимоий тармоқларда Тимберлейкни ёшларга тақлид қилишга уринаётган кекса отахонга ўхшатишган. Рақс, шунингдек, мемга айланиб кетган: қўшиқчининг ҳаракати тасвирланган видеога турли овозларни қўшиш бошланган.

Бироқ Тимберлейк саросимага тушиб қолмаган ва содир бўлган воқеани ўзи ҳам ҳазилга бурган. Ўз сторисида у оммадан икки сабабга кўра кечирим сўрашни хоҳлашини айтган ва оёқларининг ҳар бирини кўрсатган: «Уларнинг ҳар бири билан узоқ вақт алоҳида суҳбатлашдим. Бошқа ҳеч қачон бундай қилманглар!», — дейди мусиқачи.

Ўз омадсизлигида у шимини ҳам айблаган, бироқ барибир оёқлари мавзусига қайтган: «Бу икки ‘йигит’га алоҳида эътибор қаратаман ва улар буни уддалайди. Барчангизни яхши кўраман», — дея якунлайди Тимберлейк. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар