• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image
Ичаклар микрофлорасини яхшилайдиган маҳсулотлар
Парҳезшунос-шифокор Михаил Гинзбург "Россия-1" телеканали эфирида ичаклар микрофлорасини яхшилайдиган маҳсулотларни айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ичаклар тозаланиши учун тўғри овқатланиш муҳим, энг фойдали маҳсулотлардан бири - бу қора олхўри.

"Унинг таркибида жуда кўп миқдордаги озиқ-овқат толаси бор ... У шунингдек шиш пайдо бўлишини олдини олади ... кунига 100-150 грамм ейиш мумкин. Унда шакар жуда кўп ва албатта, меъёридан ортиқ қора олхўри истеъмол қилмаслик керак", - дейди доктор.

Бундан ташқари, мутахассис озиқ-овқат толасига бой бўлган сули ёрмасидан тайёрланадиган бўтқа ичакларга ижобий таъсир кўрсатади.

"Сули жуда мазали ва фойдали. У қоннинг липид таркибини яхшилайди. Бу соғлом овқатланиш, кунига бир порция ейишни маслаҳат бераман", - дейди Гинсбург.

Шунингдек, мутахассис лавлагини ҳам фойдали озиқ-овқат рўйхатига киритди. "Озиқ-овқат толаси ва пектинлар. Лавлаги организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, қон босимини яхшилайди ва қон томирларини эластик қилади", - деди у.

Шифокор лавлаги шарбатини ичишни маслаҳат берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар