• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Forbes 400 та энг бадавлат америкалик миллиардерни эълон қилди
Фото: Forbes

Американинг Forbes журнали мамлакатнинг энг бой 400 кишиси рейтингини эълон қилди. Ўтган йилгидек, уни Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск бошқариб бормоқда. Унинг бойлиги бир йил аввалгидек 251 миллиард долларга баҳоланган.

2022 йилда Маск Twitter ижтимоий тармоғини (ҳозирги Х) 44 миллиард долларга сотиб олди ва унинг Tesla электромобил ишлаб чиқарувчи акциялари деярли 45 фоизга арзонлашди. Шу сабабли бир йилда унинг бойлиги 100 миллиард доллардан кўпроққа камайди: 31 декабр ҳолатига кўра «атиги» 147 миллиард доллар.

ижтимоий тармоқ билан “Маск империяси умуман юксалишда эди, дея қайд этади нашр. Унинг SpaceX космик компанияси июнь ойида 150 миллиард долларга баҳоланган, бу 2022 йил май ойидагидан 20 миллиард доллардан кўпроқ (ўшанда баҳо 127 миллиард доллар эди).

Бироқ, ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Маск бизнес империясида «кўтарилиш» бўлди. Tesla акциялари ҳам ўсди - йилнинг дастлабки саккиз ойида компания қиймати икки баравар ошди. Буларнинг барчаси унга июл ойида дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринга қайтиш имконини берди. Маск Louis Vuitton Moet Hennessy раҳбари, франциялик Бернард Арнодан ўзиб кетди.

Энг бой америкаликлар рейтингида иккинчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безос эгаллади, унинг бойлиги 161 миллиард долларга баҳоланмоқда (Маскдан 90 миллиард доллар орқада). Учинчи ўринда 158 миллиард доллар билан Oracle дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Ларри Эллисон бормоқда.

Юқори ўнталикка Уоррен Баффет (Berkshire Hathaway, 121 млрд), Ларри Пейж (Google, 114 млрд), Билл Гейтс (Microsoft, 111 млрд), Сергей Брин (Google, 110 млрд), Марк Цукерберг (Meta, 106 млрд), Стив Балмер (Microsoft, 101 млрд) ва Майкл Блумберг (Bloomberg, 96,3 млрд) ҳам кирган.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, рейтингдаги йигирматаликнинг умумий бойлиги қарийб 1,9 триллион долларни ташкил этди - бу ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. Йил давомида 20 нафар киши 310 миллиард долларга бойиб кетди. Рейтингнинг 400 нафар иштирокчиси ўз капиталини умумий ҳисобда 500 миллиард долларга оширди.

Американинг 400 та энг бой одамлари рўйхатига кириш йилдан йилга қийинлашиб бормоқда, деб таъкидлайди Forbes. 2023 йилда рейтингга кириш учун зарур бўлган минимал бойлик 2,9 миллиард долларни ташкил этди. Бироқ, рўйхатга 18 та янги ном киритилди.

Янги келганлар орасида баскетболчи Майкл Жордан (3 миллиард доллар) ҳам бор, у рейтингдаги биринчи профессионал спортчига айланди. Унинг Nike билан ҳамкорлиги, шунингдек, NBA жамоаси «Шарлотт Ҳорнетс»даги улушини сотиб юборгани Forbes рўйхатига киришга имкон берди.

Forbes рейтинг иштирокчилари бойлигини ҳисоблаш учун АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган «минглаб» материалларни, суд ҳужжатларини, мерос ҳужжатларини ва ҳисоботларни ўрганганини таъкидлайди. Нашр барча турдаги активларни: давлат ва хусусий компаниялардаги улушлар, кўчмас мулк, санъат асарлари, яхталар, самолётлар, автомобиллар, узумзорлар, заргарлик буюмлари ва бошқаларни ҳисобга олган. Бундан ташқари, Forbes миллиардерларнинг ўз капиталини (ёки, масалан, мерос бўлиб қолган активларини) мустақил равишда ишлаб топгани даражасини ва уларнинг хайрия фаолияти кўламини ҳам баҳолади.

Имкон бўлган тақдирда Forbes журналистлари рўйхатдаги миллиардерлар билан шахсий учрашувлар ўтказишди, шунингдек, уларнинг ходимлари, молиявий маслаҳатчилар, рақобатчилар ва адвокатлар билан суҳбатлашишди. Бойликлар миқдори 8 сентябр ҳолатига кўра тўпланган маълумотларга асосланади.

«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар