• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.9°C
Detail image
Фото: “Яндекс.ру”

Forbes журнали “Ёввойи аёл” ва “Қонундаги малласоч” фильмларидаги роли орқали танилган Риз Уизерспунни дунёдаги энг бой актриса деб топди.

Айни пайтда актрисанинг умумий бойлиги 440 миллион долларга баҳоланмоқда. Маълум бўлишича, у 2021 йилда ўз компаниясининг акцияларини сотган. Шунингдек, “Тонгги шоу” сериалининг 10 та қисми учун актриса 20 миллион доллар гонорар олган. 2022 йилда бойлиги 270 миллион долларга баҳоланган Дуэйн Жонсон дунёдаги энг бой актёр деб топилган эди.

Фото: “Яндекс.ру”

Маълумот ўрнида, Риз Уизерспун 1976 йилнинг 22 март санасида АҚШда туғилган. У кинодаги фаолияти давомида “Ойдаги одам”, “Сумерки”, “Дўстлар”, “Қонундаги малласоч” фильмларида суратга тушган. Актриса март ойининг охирида турмуш ўртоғи Жим Тот билан ажрашди. Жуфтлик 2011 йилда турмуш қурган эди. Риз ва Жим Теннесси штатида ўғлини тарбиялаётган эди. Актрисанинг актёр Райан Филипп билан турмушидан икки нафар фарзанди ҳам бор.

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар