• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Бухорода телевизор устаси уй эгасининг музлаткич ичида бўлган пулларини ўғирлади

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида танишининг музлаткич ичига яширилган пулларини ўғирлаган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 9 март куни Ғиждувон тумани “Абдулла Қаҳҳор” маҳалласида яшовчи 50 ёшли Б.Л. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, “Чорсу” маҳалласида яшовчи танишининг яшаш хонадонига телевизорни тузатиб бериш учун борган.

Уста у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, А.Э.нинг музлаткичи ичида бўлган 4 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар