• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Фото: Getty Images
Бритни Спирс Instagram’ида назоратни қўлга киритганидан сўнг мухлисларининг ҳайратланишига сабаб бўладиган постларни жойлашни канда қилмаяпти. Унинг сўнгги қайдларидан бири токи отаси унинг ҳаётини буткул назорат қилар экан, мусиқий карьерасини давом эттириш нияти йўқлиги мазмунида ёзилган.

Юлдуз жойлаган видеосидаги рақсини танқид қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ҳам жавоб қайтарган. «Менинг видеодаги рақсимни танқид қилишга қарор қилганларга: токи отам нима кийишим, гапиришим, қилишим ва ўйлашимни назорат қилар экан, яқин орада саҳнага чиқмоқчи эмасман».

Хонанда мухлислари ундан узоқда, ҳатто қўл бериб кўриша олмайдиган концертдаги қайдлардан кўра, уйдаги рақслари билан бўлишиш ёқимлироқ эканини қўшимча қилган. Шунингдек, у эски қўшиқларини ремикс қилиш ва янги композициялар ёза олиш ўзининг қўлида бўлмагунча саҳнага чиқишга уринмаслигини таъкидлаган.

Фурсатдан фойдаланган Спирс концертларда унинг қўшиғини куйлайдиган синглиси ҳақида ҳам гапириб ўтган. «Синглимнинг тақдирлаш маросимида пайдо бўлиб, қўшиқларим ремиксини куйлагани менга ёқмаяпти».

Бритни васийлик унинг барча орзуларини ўлдиргани, аммо шунга қарамай отасининг босимидан қутулишдан умидини узмаганини ёзиб қолдирган. Унинг ёзганларини қўллаб-қувватлаган ҳолда дугонаси Пэрис Ҳилтон: «Чиройли ҳаёт кечир. Сен бахтли бўлишга арзийсан», — деб изоҳ қолдирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар