• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +11.7°C
Detail image
Фото: Pinterest
Шакар миқдорини чеклаш керакми? Бола қийналмаслиги учун буни қандай амалга ошириш керак? Қуйида шифокор тавсиялари билан танишиб чиқинг.

Истеъмол қилинадиган шакар миқдори ҳақида гап кетганда, бу деярли дарҳол қаттиқ муҳокамага айланади: шакардан бутунлай воз кечиш керакми? Ёки миқдорни камайтириш керакми? Болага ширинлик бериш мумкинми? Болалар ва ширинликлар ҳақидаги барча саволларга Huffpost мутахассислари жавоб берди. Аввало, болалар ҳам, катталар ҳам шакар истеъмолига онгли равишда ёндашиши керак. Аммо боланинг иродаси катталарникидек ривожланмаган, шунинг учун ҳам болалар, ўсмирлар ва ота-оналар учун тавсиялар бироз бошқача.

«Катталар болаларга шакарни меъёрида истеъмол қилиш муҳим бўлган таом эканини тушунтириш керак. Бу суҳбатни болаликдан бошлаш, охир-оқибат улар учун одатий ҳолга айланади ва улар ўзлари учун қанча шакар етарли эканини аниқлай олади », – дейди педиатр, Калифорниядаги клиника раҳбари, доктор Данел Фишер. Америка юрак ассоциацияси эркаклар учун кунига 9 чой қошиқ шакар (36г / 150 ккл), аёллар ва болалар учун 6 чой қошиқ (25г / 100 ккл) тавсия қилади.

Аммо шакар ҳақиқатан ҳам хавфлими? Ёки у қандай фойда келтиради? Доктор Фишернинг айтишича, шакар танага энергия ишлаб чиқаришга ва яхши даражада ишлашига ёрдам беради. Аммо у ширинликлар, юқори фруктозали маҳсулотлар ва маккажўхори сиропидан воз кечишни таъкидлайди. Бунинг ўрнига, мева, сабзавот ва асалда мавжуд бўлган табиий шакарларни истеъмол қилиш яхшироқдир.

Парҳезшунос Лиза Ричардс болаларнинг диетасидан шакарни бутунлай чиқариб ташламаслик кераклигини тушунтиради. Шакар энергия ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу жисмоний ва интеллектуал ҳаракатларга – спорт, ўқиш, ўйинларга сарфланади. Бу, айниқса, овқатланишда қийналаётган болаларда саломатликни сақлаб қолиш учун оқсилли коктейл билан ҳам боғлиқ. Коктейл таркибидаги шакар зарур, акс ҳолда бола овқатлана олмайди.

Нима учун шакар организм учун зарарли?
Аммо шакар истеъмол қилишнинг аниқ афзалликларидан ташқари, бир қанча камчиликлари ҳам бор. «Шакар – бўш калория манбайи», – дейди Лиза Ричардс. Кўп шакар истеъмол қиладиган болалар озуқавий моддаларини йўқотиш ва ортиқча вазн олиш хавфига эга. Бундан ташқари, шакар зарарли бактериялар учун озиқ-овқат манбайи бўлиб, «яхши» ва «ёмон» ичак бактериялари ўртасида номутаносибликни келтириб чиқаради. Шунингдек, яллиғланиш ва ошқозон-ичак муаммоларини қўзғатиши мумкин.

Шакар тишлар саломатлигига путур етишига сабаб бўлиши ҳам афсона эмас. Шакар тиш эмалини ейиши ва тиш емирилишига олиб келиши мумкин. Овқатдан кейин тишларни тозалаш орқали салбий оқибатлардан ҳимоя қилиш мумкин. Ҳатто шакар болага зарур бўлган энергия беришининг ҳам салбий томони бор. Доктор Фишер: «Сиз куч – қувватга эга бўласиз, лекин бу кун давомида болангизнинг кайфияти ва хулқ-атворига таъсир қилиши мумкин», – дейди. Ўсмирларда эса қондаги қанд миқдорининг кескин ошиши танада ёғ секрециясининг ошишига ва ҳуснбузарлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Қандай қилиб шакар истеъмолини камайтириш мумкин?
Шакарни ортиқча истеъмол қилишнинг салбий томонларини зарарсизлантиришга ёрдам берадиган моддалар ёки маҳсулотлар йўқ. Аммо катталар болага бунинг олдини олишга ёрдам бериш усуллари бор:
  • пробиётиклар. Улар ҳатто янги туғилган чақалоқларга ҳам буюрилади. Пробиётиклар ичакдаги «яхши» ва «ёмон» бактериялар мувозанатини тиклайди ва дисбактериознинг олдини олади.
  • альтернативлар. Ҳар қандай ширинликлар ўрнига мевалар.
  • кўп одамлар болаларга, умуман, шакар бермаслик керак, деб ҳисоблайди. Бу гипертермияни келтириб чиқаради.

Болаларга ётишдан олдин ширинлик бериш мумкинми?
Лиза Ричард ҳатто катталар учун ҳам ётишдан олдин кўп ширинлик истеъмол қилишни тавсия этмайди. Бу уйқу бузилишига олиб келиши ва эртаси куни эрталаб очликни кучайтириши мумкин. Доктор Фишернинг қўшимча қилишича, шакар чақалоқнинг асабийлашишига олиб келиши ва ота-оналарнинг ухлашини қийинлаштириши мумкин. Озиқ-овқатлар куннинг турли вақтларида турлича метаболизацияланишини кўрсатадиган тадқиқотлар йўқ бўлса-да, уларнинг танага таъсири куннинг вақтига қараб кўпроқ ёки камроқ мос бўлиши мумкин.

Ёшнинг аҳамияти борми?
10 ёшли болага ҳамма шириниликларни емасликни ўргатиш болага ёрдам беришдан кўра осонроқ бўлиши мумкин. Аммо 18 ёшли инсонга шакарнинг фойдаси ва зарари ҳақида гапиришдан кўра қийинроқ. Лиза Ричардснинг таъкидлашича, рационга ширинликларнинг жуда эрта киритилиши болани мувозанатли диетага ўтишига қийин бўлади.

Қоида тариқасида, овқатланиш мутахассиси қуйидагиларни тавсия қилади.
  • 5 ёшгача бўлган болалар учун кунига 10 граммдан кам шакар;
  • 5—10 ёшли болалар учун 20—25 грамм шакар;
  • 10—15 ёшли болалар учун 25—30 грамм шакар;
  • 15 ёшдан ошган болалар кунига 30 грамм шакарни истеъмол қилишлари мумкин.

Хусусан, мутахассиснинг айтишича, қачонки тана тез ўсса, унга кўпроқ озиқ-овқат керак бўлади — оқсиллардан тортиб ёғ ва шакаргача. Бу, биринчи навбатда, бир ёшгача болалар, ёш болалар ва, албатта, балоғатга етган болаларга тегишли. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар