• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +4°C
Detail image
БМБ футзал клубининг бразилиялик легионери Ўзбекистонга етиб келди
Ўз олдига катта мақсадларни қўйган БМБ профессионал футзал клуби Ўзбекистон футзал тарихида ўчмас из қолдирмоқда. Қишки трансферлар ойнасида БМБ футзал жамоаси ўз сафига яна бир бразилиялик иқтидорли футзалчи Алан Эстрела Да Силвани қўшиб олган эди.

17 январь куни бразилиялик футзалчи Алан Ўзбекистонга етиб келган. Бугун клуб президенти Бекзод Маматқулов футзалчи билан учрашди. У БМБ футзал жамоасининг мавсумдаги вазифаси, келажакдаги режа ва мақсадлари билан таништирилди.

Алан ўз маҳорати ва тажрибасини Ўзбекистон футзал спорт турини ривожлантиришга қаратишини айтиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар