• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Байден: ‘‘АҚШ яқин кунларда Ғазо аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборади’’
Қўшма Штатлар Ғазога етиб келаётган инсонпарварлик ёрдамини етарли эмас деб ҳисоблайди ҳамда яқин кунларда уни ҳаво орқали етказиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Яқин кунларда Қўшма Штатлар Ғазога ҳаводан ёрдам жўнатади, денгиз йўлагини очиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширади ва қуруқлик орқали етказиб беришни кенгайтиради. Ғазога келаётган ёрдам етарли эмас", — деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Қўшма Штатлар ёрдам чораларини янада кўпайтиришини қўшимча қилган.

Аввалроқ Брюссель ЕИнинг Фаластин халқига ёрдамини оширишини маълум қилган эди. Ёрдамнинг катта қисми БМТнинг Яқин Шарқ бўйича агентлиги (UNRWA) орқали келади. UNRWA’га кўра, 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумда агентлик ходимларининг алоқадорлиги сабабли январь ойидан бери гуманитар юклар ярмига қисқарган. Германия ва Италия Ғазога ёрдамни тўхтатган, Испания ва Бельгия эса ёрдам беришда давом этган.

"Бугун Европа комиссияси UNRWA’га 50 миллион евро ҳамда бутун минтақадаги Фаластин аҳолисини Қизил хоч ва Қизил ярим ой каби халқаро ҳамкорлар орқали қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 68 миллион евро беришга қарор қилди", — дейди Еврокомиссия матбуот котиби Эрик Мамер. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар