• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.6°C
Detail image
Балиқчи кулбаси: Владимир Путин билан боғланган ҳашаматли рус дачаси
Карелиядаги Балиқчилар кулбасига қўшни Боғ уйининг архитектура брошюрасидаги расми
Фото: Full House Design

Бу подшоҳларни ҳам шарманда қиладиган исрофгарчилик даражасидир.

Ҳар бири 10 800 доллар (8 800 фунт стерлинг) турадиган унитазлар ва бир донаси 4 600 доллар турадиган душ кабиналари. Кейин бу саройда Fior di Bosco мармаридан 110 000 долларлик пол ва биринчи қаватдан оқиб чиқадиган декоратив шаршарали ёпиқ ҳовуз бор. Ҳеч қандай харажат аялмаган. Ва бу, сиздирилган электрон почта хабарларига кўра, шунчаки «Боғ уйи».

Олти йил муқаддам Россиянинг «Дожд» телеканали Россиянинг шимолидаги Карелия вилояти ўрмонлари чуқурликларида жойлашган, меъморлар томонидан камтарлик билан «Балиқчи кулбаси» дея таърифланган бино маҳаллий аҳоли томонидан «Путин дачаси» ёки «таътил уйи» сифатида кенг тилга олингани ҳақида хабар берган эди.

Буюк Британия ҳукумати таҳлиллари шуни кўрсатадики, Россия президенти ўз номига бир нечта мулкни, жумладан, Санкт-Петербургдаги кичкина квартира, 1950 йиллардаги совет давридан қолган иккита автомобиль, трейлер ва кичик гараж, шунингдек, президентнинг тахминан йилига 110 000 фунт стерлинглик маошини расмий равишда рўйхатдан ўтказган. Телеканалнинг хабар беришича, айнан шу ерда Владимир Путин Кремль ҳаётидаги стрессдан дам олишни танлаган.

Аслида бу ерда иккита уй мавжуд эди. Бирининг томи ўт билан қопланган ва вертолёт майдончасига эга.

Фото: Full House Design
Аммо мажмуа нисбатан камтарона кўринади, футуристик ёғоч ва шишадан қурилган Балиқчи кулбаси Ikea услубидаги диванлар ва яшил челакли стуллар билан жиҳозланган. Қўшни бинонинг ўтли томи осмондаги ғарб жосусларидан йироқ бўлиш зарурлигига ишора бўлгани сабаб шундай қурилгани айтилган.

Аммо бугун Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш лойиҳаси (OCCRP) ва рус тилидаги Meduza янгиликлар сайти томонидан олинган, икки қурилиш компанияси томонидан юборилган минглаб электрон почта хабарларининг сизиб чиқиши туфайли мажмуанинг янада кўпроқ сурати пайдо бўлди. Балиқчилар кулбаси атрофида қурилаётган ҳашаматли кўчмас мулк ҳам.

Иккинчи бино икки қаватли бино бўлиб, у ҳужжатда «Боғ уйи» деб аталади. Унинг қурилиши ўтган йили бошланган, қурилиш ишларида лазурит каби ярим қимматбаҳо тошлар, лабрадорит ва бошқалар каби фойдаланилган. Пол қиймати 110 минг долларлик Fior di Bosco мармари билан қопланган, ҳожатхоналар эса 10 800 долларлик кранли унитазлар билан жиҳозланган. Уйнинг олтита ҳаммомининг ҳар бирининг сантехникаси умумий қиймати 3 миллион рублдан (тахминан 46 минг доллар) баҳоланади. Қимматбаҳо кранлардан ташқари, ванна ичидан 300 минг рубль (4600 доллардан ортиқ) бўлган душ тутқичларини кўриш мумкин.

«Боғ уйи»нинг биринчи қаватида олтита ётоқхона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳаммом ва кийиниш хонаси мавжуд. Бинонинг марказида ўзининг декоратив шаршараси бўлган ёпиқ бассейн жойлашган.

Яна бир бино 2018 йилда қурила бошланган. Ҳужжатларда у «сигир омбори» деб айтиб ўтиб кетилган, лекин аслида у ерда ҳеч қандай сигир йўқ. Бу футуристик услубдаги катта мажмуа. Унинг биринчи қаватида 200 квадрат метрдан ортиқ кенг овқатланиш майдони мавжуд. Ҳудуддан шиша бўлинма билан ажратилган ошхонада япон услубидаги грил, тандир, теппан тайёрлаш учун ускуналар ва чекиш хонаси мавжуд.

Иккинчи қаватда эса 345 минг евролик Австрия техникалари билан жиҳозланган хусусий пиво заводи жойлашган. У кунига 47 литр пиво ишлаб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, бу ерда Ладога кўлига қараган манзарали чойхона ҳам мавжуд.

Фото: Full House Design
Журналистлар бутун «сигир омбори»нинг нархини 187 миллион долларга баҳолаган.

Журналистларнинг ёзишича ўтган йили хизматчилар фойдаланиши мумкин бўлган тўртта оддий ётоқхонаси, балиқ, гўшт ва сабзавотлар омбори, қўшимча ошхона жиҳозлари бўлган яна бир икки қаватли бино қурилиши бошланган. Бундан ташқари, ёзги уй ҳудудида чорвачилик фермаси мавжуд бўлиб, у ерда вагю буқалари етиштирилади (мармар мол гўшти етиштириш учун ишлатилади).

Кремль президентнинг бу объектларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар