• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Фото: EPA
Австралиянинг жануби-шарқида ёмғир ёғди, сўнг ер қор билан қопланди, рекорд даражада совуқ қайд этилди, деб ёзмоқда Reuters.

Антарктиданинг совуқ ҳавоси Сиднейдаги ҳароратни Цельсий бўйича -10 даражагача туширди, бу эса 37 йил ичидаги рекорд натижа ҳисобланади.

Атмосфера босимининг пасайиши баъзи ҳудудларда сув тошқинларини келтириб чиқарди, бунинг натижасида Виктория штатида энг камида бир киши ҳалок бўлди.

Фото: EPA
Ҳукумат Траралгон шаҳрининг 26 минг аҳолисини эвакуация қилишга чақирди. Полициянинг хабар беришича, сув тошқини остида қолган машинанинг ичидан бир кишининг жасади топилган.

Фото: EPA “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар