• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
«Аватар-2» икки млрд доллардан кўп пул ишлаган 6-филмга айланди
Фото: YouTube
Режиссёр Жеймс Кэмерон суратга олган «Аватар: Сув йўли» (Аватар-2) филмининг касса тушумлари, экранларга чиққанидан олти ҳафта ўтиб, 2 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Variety хабар берди.

Филм 598 млн долларни АҚШда, 1,4 млрд долларни хориждаги намойишлардан ишлади.

Шу тариқа кино тарихида 2 млрд доллардан ортиқ пул ишлаган филмлар сони 6 тага етди:
1. «Аватар-1»;
2. «Қасоскорлар: Финал»;
3. «Титаник»;
4. «Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши»;
5. «Қасоскорлар: Чексизлик уруши»;
6. «Аватар-2».

Жеймс Кэмерон «Аватар-2»ни суратга олиш жараёнида
Эътиборли томони, тарихдаги энг кўп даромад келтирган филмларнинг учтасини Жеймс Кэмерон суратга олган. Актриса Зои Салдана («Аватар»да Нейтири) энг сердаромад олтита филмнинг тўрттасида рол ўйнаган.

Нейтири ва актриса Зои Салдана «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар