• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image
АҚШ Россия дипломатларини олиб кетиши керак бўлган махсус самолётни қабул қилишдан бош тортди
Фото: «ТАСС»
АҚШ ҳукумати Америка ҳудудини тарк этиш буюрилган россиялик дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларини олиб кетиш учун келган махсус рейсни қабул қилишдан бош тортди, бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзади Meduza.

«Вашингтон мамлакатимизга нисбатан навбатдаги душманларча хатти-ҳаракати билан кўзга ташланди, — дейилади унинг ТИВ сайтидаги изоҳида. — Жо Байден маъмурияти гап аслида гуманитар акция ҳақида бораётганини бутунлай рад этишни афзал кўрди, бизнинг самолётимиз Давлат департаменти аввалроқ шу ой охиригача АҚШ ҳудудини тарк этишни қатъий талаб қилган ҳамкасбларимизни олиб кетиш учун учиб бориши керак эди».

Захарова Америка ҳукуматининг «қўрс хатти-ҳаракати»га жавобан «шу жумладан асимметрик хусусиятга эга қарши чоралар» кўрилишига ваъда берди. Улар ҳақида дипломатик каналлар орқали қўшимча маълум қилинади.

2021 йил сентябрида Давлат департаменти Россия томонига дипломатик миссиянинг АҚШни тарк этиши буюрилган 55 нафар ходимидан иборат рўйхатни тақдим этганди. 27 нафар ходим мамлакатни 30 январгача тарк этган, яна 28 киши 2022 йил 30 июнгача кетиши керак эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар