• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Ғарб давлатлари Украинага аскар жўнатмасликка келишиб олди
Фото: Тhе New York Times
Ғарб давлатлари ўз ҳарбийларини Украинага юбормасликка келишиб олди. Канада мудофаа вазири Билл Блер 26 февраль куни Парижда бўлиб ўтган йиғилишда НАТО иттифоқчилари ушбу якуний хулосага келганини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Париж йиғилишида Киевнинг иттифоқчилари Украина ҳарбий хизматчиларини мамлакатнинг ўз ҳудудида Ғарб аскарлари томонидан ўқитиш имкониятини муҳокама қилган. Ушбу ташаббус Украина учун моддий ва вақт жиҳатдан йўқотишларни камайтириши айтилган.

Канада вакили берган хабар шуни тасдиқлайдики, Ғарб давлатлари ,хусусан, Канада ҳам ўз ҳарбийларини шарқий Украинада давом этаётган “уруш театри”га яқинлаштиришни хоҳламайди. Иттифоқчилар аскари тўғридан-тўғри Украинага кирса, Россия ва НАТО ўртасида эҳтиёткорлик тўсиғи йўқолиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 26 февраль куни Франция президенти Эммануэл Макрон Парижда бўлиб ўтган йиғилишда 20 га яқин Ғарб давлатлари вакиллари Россия билан зиддиятда Украинани қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш учун Украинага қўшинлар юбориш имкониятини муҳокама қилганини билдирган эди. Макронга кўра, иштирокчилар бу масала бўйича консенсусга эриша олишмаган. Аммо келажакда бундай сценарийни ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Конференциядан сўнг иштирокчи давлатларнинг аксарият вакиллари Украинага қўшин жўнатишни режалаштирмаганликларини маълум қилган. Европа давлатлари Россияга қарши ҳарбий ҳаракатларга аралашиш ниятида эмаслиги маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар