• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.9°C
Detail image

АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни тор-мор этди

Премьер-лига 29-турининг марказий ўйини "Манчестер Сити" - "Ливепруль" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс "шаҳарликлар"нинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб Салоҳ 17-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Альварес имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида Де Брюне жамоасини олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда Гундоган ва Грилиш ўз номига биттадан гол ёздириб, ҳисобни йирик кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган "Манчестер Сити" 64 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Ливерпуль" эса 6-поғонадан жой олган.

Манчестер Сити – Ливерпуль 4:1 

Голлар: 0:1 – 17 Салоҳ, 1:1 – 27 Альварес, 2:1 – 46 де Брюйне, 3:1 – 53 Гюндоган, 4:1 – 74 Грилиш.

Манчестер Сити – Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш (Палмер), Родри (Бернарду Силва, 83), Марез, Альварес.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 70), Ҳендерсон, Фабиньо, Эллиотт (Окслейд-Чемберлен, 70), Салоҳ (Нуньес, 70), Диогу Жота (Фирмино, 70), Гакпо (Милнер, 82).

Огоҳлантиришлар: Салоҳ (19), Родри (33).

“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар