• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Қандли диабетнинг ноодатий аломатларидан бири
Фото: Getty Images
Тасаввур қилинг, организмингиз қандли диабетга чалинган, лекин сиз бундан бехабарсиз. Ушбу касалликнинг шундай яширин аломати бор-ки, инсонлар бунга аҳамият бермай яшашда давом этаверади.

Қандли диабетнинг барча учун маълум бўлган белгилари — бу доимий ташналик, оғиз қуриши, тўсатдан вазн йўқотиш ва доимий чарчоқ ҳисси. Бироқ, касалликнинг ноодатий белгиси ҳам бор. У фақат эрталаб уйқудан уйғонганингизда намоён бўлади.

Эрталаб уйғонганингизда бир ёки бир нечта бармоқларингизни букиб кўринг. Баъзи инсонлар бундай қила олмайди ва буни нотўғри ухлаганлиги учун қўл увушиб қолган, деб хато ўйлашади. Агар шундай ҳолат юз бериши доимий такрорланса, сизда қандли диабет ривожланаётган бўлиши мумкин.

Аммо бундан хавотирга тушманг, умумий соғлиқни текшириш ва шифокор эндокринолог қабулига ёзилишингиз кифоя қилади. Чунки ҳар бир организм индивидуал бўлиб, мазкур ҳолат хатарли бўлмаслиги ҳам мумкин.

Шуни ёдда тутиш лозимки, қандли диабет фақатгина вақтида даволанмаслик оқибатида катта зарар етказади. Касаллик аниқланганда, уни вақтида даволаш ва назорат қилган ҳолда кундалик ҳаёт тарзига қайтиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар