• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +38.5°C
Detail image
Америкалик миллиардер Руперт Мердок тўртинчи рафиқаси билан ҳам ажрашмоқда
Руперт Мердок ва Жерри Холл
Фото: Reuters

Америкалик медиамагнат Руперт Мердок рафиқаси, актриса ва модель Жерри Холл билан ажрашмоқда, деб ёзади The New York Times жуфтликнинг қароридан хабардор икки манбага таяниб. Тадбиркорнинг матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортган. Холлнинг вакиллари билан эса боғланиш имкони бўлмаган.

Мердок ва Холл 2016 йилда турмуш қурган эди, маросим Лондонда бўлиб ўтган. Бу бизнесменнинг тўртинчи никоҳи эди. Тўйдан сўнг у Twitter’даги саҳифасида пост ёзишни тўхтатишини маълум қилди ва ўзини «дунёдаги энг омадли ва бахтли одам» деб атади. Медиамагнатнинг оиласига яқин манбалар у хотинига кўпроқ вақт ажратишга қарор қилганини айтди.

NYT’нинг ёзишича, ажрашув Мердок оиласига тегишли компанияларнинг мулкчилик тузилмасини ўзгартириши «эҳтимоли йўқ». Улардаги акциялар ишончли бошқарувда, деб ёзади газета.

Руперт Мердок — америкалик бизнесмен, дунёдаги энг йирик HarperCollins нашриёт уйларидан бирини, Fox News телеканали, The Wall Street Journal, New York Post, The Sun, The Times газеталари ҳамда АҚШ, Буюк Британия ва Австралиядаги бошқа инглиз нашрларини бошқарадиган бир қанча медиахолдинглар асосчиси ва эгаси. Forbes Мердокнинг бойлигини 17,7 миллиард долларга баҳолаган.

Мердок 91 ёшда ва тўрт марта турмуш қурган. Бизнесменнинг биринчи рафиқаси мелбурнлик собиқ стюардесса Патрисия Букер эди. Улар деярли ўн йил яшади. Мердокнинг иккинчи хотини The Daily Telegraph журналисти Анна Манн бўлган, улар 30 йиллик турмушидан кейин ажрашди.

Учинчи марта медиамагнат иккинчи хотини билан ажрашганидан 17 кун ўтиб оила қурди — 30 ёшли Ел университети битирувчиси Венди Денг унинг рафиқасига айланди. Никоҳ 13 йил давом этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар