• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Афғонистонда аномал совуқдан 170 киши ҳалок бўлди (видео)
Фото: AFP
Афғонистонда аномал совуқ қурбонлари сони 170 кишига етди, уларнинг 50 нафари болалардир. Бу ҳақда Sinhua хабар берди.

Табиий офатларга қарши курашиш ва гуманитар масалалар вазирлиги матбуот котиби Шафиуллоҳ Раҳимий бу бўйича маълумот берган. Расмий ҳалок бўлган 170 киши орасида болалар ва аёллар ҳам борлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, сўнгги уч ҳафта ичида Афғонистоннинг 34 вилоятидан 24 тасида совуқ ва қор ёғишидан яна 30 киши жабр кўрган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти уйларини иситиш имконига эга бўлмаган.

Раҳимийнинг сўзларига кўра, ғайритабиий об-ҳаво шароити туфайли 150 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлган, 80 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

26 январь куни Афғонистонда аномал совуқ қурбонлари сони 150 нафардан ошганди. Ундан олдин бу кўрсаткич 70 кишини ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар